Саволнинг ID си: 7303
Бизнинг корхонада ҳар ойда ЭКИҲ -130240 сўм овқат пули ҳисобланади. Бундан ташқари, байрамларда ЭКИҲ 2-3 баробари миқдорида моддий рағбатлантирилади. Меҳнат таътили давомида соғлиқни тиклаш учун ҳам моддий ёрдам берилади. Барча даромадлар иш ҳақига тенглаштирилиб, солиқлар ва ЯИТ ажратмасига тортилади.
Мукофот, овқат ва таътилга моддий ёрдам пулларининг ЖШДС ва ЯИТга тортилишиши тўғрими?
Экспертларнинг жавоблари:

Ҳа, тўғри.

Озиқ-овқат қиймати компенсация тўлови сифатида қаралади (СК 174-моддаси 13-банди). Таътилга қўшимча ҳақлар, жумладан моддий ёрдам ва байрам муносабатлари билан бериладиган мукофотлар эса рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлардир (СК 173-моддаси 4 ва 7-бандлари). Компенсация тўловлари ҳам, рағбатлантириш хусусиятига эга тўловлар ҳам меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлар деб эътироф этилади (СК 172-моддаси) ва ЖШДС, ЯИТ, суғурта бадалларига умумбелгиланган тартибда тортилади. Ушбу пул тўловлари бўйича Солиқ кодексида имтиёзлар белгиланмаган.

Лекин, ходимларни байрам муносабати билан моддий рағбатлантириш натура шаклида совғалар бериш орқали амалга оширилса, солиқ даври – календарь йили мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган қийматига ЖШДС солинмайди (СК 179-моддаси 14-банди), ҳамда моддий наф тарзидаги даромад бўлгани учун (СК 177-моддаси 2-банди) ЯИТ ва суғурта бадалларига ҳам тортилмайди (СК 306-моддаси).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.