Саволнинг ID си: 7331
Доимий иши йўлда кечадиган, ҳаракатланиш ва (ёки) қатнов тусига эга бўлган, шунингдек вахта усулида ишларни бажаришда ходимга компенсация тўловлари белгиланган нормада ёки нормадан кўп бўлса ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадалларига тортиладими?
Экспертларнинг жавоблари:

Доимий иши йўлда кечадиган, ҳаракатланиш ва (ёки) қатнов тусига эга бўлган, шунингдек вахта усулида ишларни бажаришда ходимга компенсация тўловлари (компенсациялар) қонун ҳужжатларида назарда тутилган нормалар доирасида жисмоний шахснинг даромади сифатида қаралмайди, мос равишда, солиқ ва мажбурий тўловларга тотилмайди (Солиқ кодексининг 171-моддаси 8-банди 2-қисми).

Ушбу компенсациянинг қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча тўланадиган қисми ходимнинг компенсация тўловлари сифатидаги даромади ҳисобланиб, иш ҳақи тарзидаги даромадлар таркибига киритилиб, белгиланган тартибда ЖШДС ва ижтимоий суғурта ажратмаларига тортилади (Солиқ кодексининг 172, 306-моддалари).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.