Саволнинг ID си: 7337
ҚҚС тўловчи “А” МЧЖ қарз шартномаси бўйича ҚҚС тўловчиси бўлмаган “Б” МЧЖдан ҳар бир килограммининг нархи 3600 сўм бўлган 10,0 тонна хом-ашё материалларини фоизсиз ва шу нархда қайтариш шарти билан қарзга олди. Кейинчалик “А” МЧЖ бошқа бир корхонадан худди шу турдаги хом-ашё материалини 4800 сўмдан (шу жумладан ҚҚС - 800 сўм) кирим қилди. “А” МЧЖ “Б” МЧЖга хом-ашё материалларини қайтаришда бир килограмм хом-ашё материалини 3600 сўмдан (шу жумладан ҚҚС - 600 сўм) қайтарди.
Қайтарилган хом-ашё материалига тўғри келувчи 10,0 млн сўм таннарх ва 2,0 млн сўм ҚҚС қолдиқ зарар суммасини давр харажатларига олиб бориш тўғри бўладими?
Экспертларнинг жавоблари:

Товар-моддий захираларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижа (фойда ёки зарар) товар-моддий захираларнинг чиқиб кетишидан олинган даромаддан уларнинг баланс қиймати ва товар-моддий захираларнинг чиқиб кетиши билан боғлиқ билвосита солиқларни чегириш орқали аниқланади (4-сонли БҲМС 50-банди, АВ рўй. №1595 17.07.2006й.).

Хўжалик юритувчи субъектнинг асосий воситалари ва бошқа мол-мулки (активлари)нинг чиқиб кетишидан кўрилган зарарлар бошқа операция харажатлари таркибига киради (Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида Низомнинг 2.3.15.11.-банди, ВМ 05.02.1999й. 54-сонли қарори иловаси). Қонун хужжатларига мувофиқ тўланган солиқлар ҳам операция харажатларига киритилади (Низомнинг 2.3.14.-банди).

Мол-мулкининг чиқиб кетишидан (балансдан чиқарилишидан) кўрилган зарарлар чегирилмайдиган харажатлар таркибига киради (СК 147-мод. 24-банд). СК 147-моддасига мувофиқ чегириб ташланмайдиган харажатларни амалга ошириш мақсадида олинган мол-мулк бўйича ҚҚС суммаси ҳисобга олинмайди (СК 219-мод. 6-банд).

Шунинг учун, қарзни қатариш мақсадида ҳарид қилинган ва корхона зарарига берилган материаллар қийматига, аввал ҳисобга олинган ҚҚС қайта тикланиши лозим.

Хом ашё материалларини қарзга олиш ва қайтариш билан боғлиқ операцияларни бухгалтерия ҳисобида қуйидаги тартибда акс эттириш мумкин:

Хўжалик муомалаларнинг мазмуни

 

Сумма

(сўм)

Счётларнинг боғланиши

Дебет

Кредит

Қарзга олинган хом ашё материалларини кирим қилиш

(10 тонна 3600 сўм/кг нархида)

36 000 000

1010

«Хом ашё ва материаллар»

6820

«Қисқа муддатли қарзлар»

Олди-сотди шартномаси асосида харид қилинган хом ашё материалларини кирим қилиш

(10 тонна 4800 сўм/кг нархида, шу жумладан 800 сўм ҚҚС)

40 000 000

1010

«Хом ашё ва материаллар»

6010

«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

Харид қилинган хом ашё материаллар бўйича ҚҚС суммасини ҳисобга олиш

8 000 000

4410

«Бюджетга солиқ ва бошқа тўловлар бўйича бўнак тўловлари»

6010

«Мол етказиб берувчилар ва пудратчиларга тўланадиган счётлар»

Олдин қарзга олинган хом ашё материалларини қайтариш

(10 тонна 3600 сўм/кг нархида, шу жумладан 600 сўм ҚҚС)

36 000 000

6820

«Қисқа муддатли қарзлар»

9220

«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

Қарзни қайтариш ҳисобига берилган хом ашё материалларини ҳисобдан чиқариш

40 000 000

9220

«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

1010

«Хом ашё ва материаллар»

Қарзни қайтариш ҳисобига берилган хом ашё материаллар бўйича ҚҚС

6 000 000

9220

«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

6410

«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

Зарарга берилган хом ашё материаллар бўйича ҳисобга олинмайдиган ҚҚС суммасини таклаш

2 000 000

9220

«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

6410

«Бюджетга тўловлар бўйича қарз»

Қарзни қайтариш ҳисобига кўрилган зарарлар

12 000 000

9430

«Бошқа операцион харажатлар»

9220

«Бошқа активларнинг чиқиб кетиши»

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.