Саволнинг ID си: 7754
Корхонада аттестация ўтказилиши режалаштирилди. Барча турдаги ходимларни, яъни мутахас-сислар ва хизматчи лавозимлар, ҳамда ишчи касблари ходимларини (яъни телефонист, телеграфист, электромонтер ва х.к.) аттестациядан савол-жавоб тарзида бир хил тартибда ўтказса бўладими?
Экспертларнинг жавоблари:

Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда ходимларни аттестациядан ўтказиш тартиби (унинг мулкчилик шаклига қараб), унинг даврийлиги, аттестацияланадиган ходимларнинг тоифалари махсус норматив ҳужжатлар билан белгилаб қўйилиши зарурдир. Бунда гап энг аввало, иш берувчи томонидан ходимлар вакиллик органининг фикри инобатга олинган ҳолда қабул қилинадиган Аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомдир. Ушбу норматив ҳужжат қайси ташкилот шундай тартиб-таомил ўтказиш хусусида қарор қабул қилган бўлса, шу ташкилотда бўлиши лозим. Бунда ҳар бир ходим Низом билан, агар у мавжуд бўлса, ёки ишга қабул қилиш чоғида таништирилиши керак (МКнинг 178-м.).

Шу билан биргаликда, аттестацияда ходимларнинг муайян тоифалари:

раҳбарлар, мутахассислар, техник ижрочилар бўйича алохида назарда тутиш мақсадга мувофиқдир.

Аттестация бўйича тармоқ низомларида характерли миқдорий тавсифларни назарда тутиш зарур.

Ходимларнинг барча тоифалари учун умумий кўрсаткичлар:

маълумот даражаси, махсус билимлар ҳажми, мазкур лавозимдаги иш стажидан ташқари ҳар бир тармоқ ва гуруҳ учун баҳолашнинг ўз кўрсаткичлари ва мезонлари назарда тутилиши керак.

Ходимга нисбатан қўлланадиган ҳар бир кўрсаткич бўйича муайян мезонлардан фойдаланиш зарур. Уларга қуйидагилар киритилиши мумкин:

билимларни тезда ўзлаштириш қобилияти;

профессионализм;

ташаббускорлик, ижодкорлик ва кашфиётчилик;

ишда онгли ёндашув, жадаллик, ғайратлилик ва унумдорлик;

ишларни бажариш дастурларини тайёрлаш қобилияти;

сифат, ишончлилик, унумдорлик, сарф-харажат масалаларини қамраб олиш маҳорати;

ишни назоратсиз ва эслатишсиз бажара олиш;

меҳнатга қизиқиш, иш натижаларини у бошлангунга қадар кўра билиш қобилияти;

танқидий баҳо бера олиш, билимга чанқоқлик, иш жараёнида муаммоларни ҳал қилишдан мамнуният ҳис қилиш;

ишни кутилганидан яхшироқ бажаришга интилиш;

ишда аниқлик, ишонч, изчиллик;

кутилмаган қарорлар қабул қилишга тайёр бўлиш, ишлаб чиқаришдаги ўзгаришларга мослаша олиш;

оғир-босиқлик, самимийлик, ҳалоллик, тўғрисўзлик;

атрофдагилар билан хушмуомалалик;

фикр-ғояларни ўртоқлашиш, жамоанинг бошқа аъзоларига ёрдамлашиш, суҳбатдошни тинглаш маҳорати.

Санаб ўтилган талаблар аттестация комиссияларига аттестациядан ўтказилаётган ходимга янада холис баҳо бериш имкониятини берадиган тавсифномалар билан тўлдирилиши мумкин.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.