Саволнинг ID си: 7766
1-масала. Мен туман тиббиёт бирлашмасида 1 ставка асосида ультрадиагностика текшируви шифокори вазифасида ишлайман. Асосий ишимда иш вақтим соат 900дан 1600гача (6 соат) қилиб белгиланган. 2016 йил бирлашма бош врачи номига бирлашмага қарашли туғруқ бўлимидан тунги навбатчилик асосида 0,5 ставка врач неонатолог вазифасини беришни сўраб ариза билан мурожаат қилиб, бош врач томонидан тунги навбатчиликда туришга рухсат берилди. Навбатчилик кунлари асосий ишимдан ажралган ҳолда соат 900дан эртаси куни соат 0900гача (24 соат) навбатчиликда бўламан (ҳафтада бир сутка, бир ой давомида тўрт сутка тунги навбатчиликда ишлайман). Навбатчиликдан чиққандан кейин бир сутка дам олгандан сўнг ўзимнинг асосий ишимга тушаман. Масалан, 2016 йил октябрь ойи давомида асосий ишимда 126 соат, навбатчилик асосида 96 соат, жами 222 соат ишлаганман. Бироқ, кейинчалик билсам, кадрлар бўлимида менга тунги навбатчиликда турган вазифам бўйича 30 фоиз миқдорида ҳақ тўлаш ҳақида буйруқ чиқарилиб, унга асосан хисоб-китоб бўлимида тунги навбатчиликда ишлаган жами соатларимнинг 30 фоизи миқдорида ҳақ тўланаётган экан. Кадрлар бўлимига мурожат қилсам, улар «Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида»ги Низомга асосан қўшимча ҳақ миқдори 30 фоизидан ошмаган миқдорда бўлиши кераклигини, шунга асосан 30 фоиз миқдорида ҳақ тўлаш ҳақида буйруқ чиқарилганлигини айтишди. 2-Низомга (ВМҚ 21.12.2005й. 276-сон) 2-илованинг III бўлимига мувофиқ врачи-неонатологлар тариф ставкасига (лавозим маошига) устамаларни 25 фоизга ошириш ҳуқуқини берадиган, соғлиқ учун ўта хавфли ва меҳнат шароитлари ўта оғир бўлган муассасалар, бўлинмалар ва лавозимлар рўйхатига киритилган. 2012 йил бошидан менга устама тўлаш бекор қилинди. Сабабини бирлашма иқтисодчисидан сўраганимда, лавозим маошига 25 фоиз устама туғруққа ёрдам кўрсатиш муассасалари врач-неонатологларга белгиланиши, мен эса туғруқ бўлимида врач-неонатолог вазифасида ишлаётганлигим сабабли рўйхатга тўғри келмаслиги натижасида
1-масала бўйича савол: Менинг тунги навбатчиликда туришим ҳамда тунги навбатчиликдан кейинги куни асосий ишимда бўлмаслигим мумкинми? Асосий иш вақтимда ва тунги навбатчиликда ишлаган иш соатларим Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланган 2016 йил учун иш вақтининг меъёридан ошиб кетишига йўл қўйиладими? Кадрлар бўлими томонидан навбатчилик бўйича буйруқ қай мазмунда расмийлаштирилиши лозим эди? Шу ўринда иш берувчининг ҳатти-харакатлари қанчалик қонуний? Масаланинг қонуний ечими қандай бўлади? 2-Туман тиббиёт бирлашмасида туғруқ бўлимида ишловчи врач-неонатолог лавозим маошига 25 фоиз устама олишга ҳақлими?
Экспертларнинг жавоблари:

2. Рўйхатда (ВМ 21.12.2005 й. 276-сон Қарорига 2-илова) туғруққа ёрдам кўрсатиш муассасалари врач-неонатологлар тариф ставкасига (лавозим маошига) устамаларни 25 фоизга ошириш ҳуқуқини берадиган муассасалар сирасига киритилган. Ушбу Низом давлат тиббиёт муассасаларига тадбиқ этилади.

«Туғруққа ёрдам кўрсатиш муассасалари» иборасининг турлича талқин этилиши бир тарафдан давлат тиббий муассасаларининг харажатлари ортишига олиб келса, бошқа тарафдан уларнинг ходимлари манфаатларининг чекланишига олиб келади.

Туғруққа ёрдам кўрсатиш ҳамда оналар ва болаларга тиббий ёрдам кўрсатувчи соғлиқни сақлаш бирламчи бўғини муассасаларининг моддий-техника базасини янада мустаҳкамлаш чора-тадбирлари Дастурида (01.07.2009й. ПҚ-1144-сон Қарорга илова) туғруққа ёрдам кўрсатиш муассасалари жумласига туман тиббиёт бирлашмалари, шунингдек Республика ихтисослаштирилган илмий Акушерлик ва гинекология амалий тиббиёт марказининг филиаллари ҳам киритилган.

Мантиқан келиб чиққанда, «туғруққа ёрдам кўрсатиш муассасалари» таркибига чақалоқ дунёга келадиган ҳар қандай тиббиёт муассасаси киритилиши керак.

Бизнинг фикримизча, туман тиббиёт бирлашмасида туғруқ бўлимида ишловчи, чақалоққа туғилган вақтидан бошлаб кузатиш вазифасигакиритилган  врач-неонатолог лавозим маошига 25 фоиз устама олишга ҳақли.

Ушбу саволга аниқ жавоб олиш учун ЎзР Соғлиқни сақлаш Вазирлигига мурожаат қилишингизни маслаҳат берамиз. Мурожаатингизни давлат хизматлари Ягона интерактив портали  my.gov.uz. орқали йўллашингиз мумкин.

 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.