Саволнинг ID си: 7889
ҚҚС тўловчи ишлаб чиқариш корхонаси ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиладиган хом-ашё маҳсулотларини импорт қилади.
ДСИга ҳар чоракда тақдим қилинадиган ҚҚС ҳисоб-китобининг “Етказиб бериш қиймати (ҚҚСсиз)” номли устунида қайси сумма кўрсатилади - хом-ашёнинг сотиб олиш баҳосими ёки хом-ашёнинг базис нархидан келиб чиқиб ҳисобланган божхона қийматими?
Экспертларнинг жавоблари:

ҚҚС ҳисоб-китобига 7-илованинг “Етказиб бериш қиймати (ҚҚСсиз)” номли устунида товарларни импорт қилишда ҚҚС бўйича солиққа тортиладиган база кўрсатилади.

Импорт қилинган товарлар бўйича солиқ солинадиган база божхона қиймати асосида аниқланади. Товар импорт қилинганда ҚҚС бўйича солиқ солинадиган базага товарнинг божхона қиймати, божхона божи, шунингдек акциз тўланадиган товарлар бўйича акциз солиғи киритилади (СК 206-моддаси).

Шу тарзда ҳисоблаб чиқарилган база ҚҚС ҳисоб-китобига 7-илова “Харид қилинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестри”нинг “Етказиб бериш қиймати (ҚҚСсиз)” номли 6-устунида кўрсатилади.

6-устунда йиғилган ҚҚС суммаси ҳисобга олиниши мумкин бўлган товарлар (ишлар, хизматлар) якуний суммаси 1-илова “Ҳисобга олинадиган ҚҚС ҳисоб-китоби учун фойдаланиладиган олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҚҚС суммаси”нинг 3-устун 10-сатрига ўтказилади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.