Саволнинг ID си: 7919
Мен Электрикман ва Тошкент шахрида яшайман. Бизнинг фирмасиз клиентларага хизмат курсатади ва бизнинг офис тошкент шахрида жойлашган. Баъзи клиентларимиз Тошкент вилоятида жойлашган булиб у ерга, хайдовчилик гувохномам булганлиги сабабли, фирмамизнинг автомашинасида узим клиентнинг олдига 2 соат давомида хайдаб бораман. Ва клиент территориясида 8 соат ишлайман ва яна оркага уйга 2 соат йулда машина хайдаб кетаман. Фирмамиз машина билан таминлаган. Хайдовчи лавозимли ходимлар олиш учун имконияти йук. Ва мен ишга кириш вактимда бу хакида (машина хайдаб юришим) огохлантирилганман.
Мен электрик бўла туриб, фирманинг машинасини иш юзасидан хайдашим учун қўшимча тўлов ёки ҳайдовчи талаб қилишим тўғрими ва қайси қонунга асосан?
Экспертларнинг жавоблари:

Ходим меҳнат шартномаси ва корхонанинг локал ҳужжатларида (йўриқнома, ички тартиб қоидалар ва хоказода) белгиланган меҳнат вазифаларини бажариши шарт (МКнинг 176-м.).

Ўз навбатида, иш берувчи ходимдан унинг меҳнат вазифалари доирасига кирмайдиган ишларни бажаришни талаб қилишга ҳақли эмас (МКнинг 176-м. 2-қ).

Бинобарин, ҳайдовчи вазифасини бажариш Сизга меҳнат шартномаси ва бошқа локал ҳужжатлар орқали юклатилмаган тақдирда қўшимча тўловни ёки хайдовчи билан таъминланишини талаб қилишга ҳақлисиз.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.