Саволнинг ID си: 7939
Агар жисмоний шахс ўзининг уйига қуёш батарея панелларини ўрнатса ва ундан фойдаланса, жисмоний шахснинг бирор бир ташкилот олдида солиқ ёхуд бошқа тўловлар буйича мажбуриятлар юзага келадими?
Экспертларнинг жавоблари:

Қуёш батареяларидан фойдаланганлик учун ахолидан бирон бир солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни ундириш амалдаги қонун хужжатларида кўзда тутилмаган.

Шу билан бирга ўзининг ер участкасига қуёш батареяларини ўрнатиш учун бирон бир ташкилотдан алоҳида рухсатнома олиш ҳам белгиланмаган. Умумий фойдаланишдаги ер майдонлари бундан мустасно.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 01.03.2013й. ПФ-4512-сонли Фармонига асосан муқобил энергия манбалари негизида электр энергиясини ишлаб чиқаришга йўналтирилган лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш устувор лойиҳаларидан бири ҳисобланади, қуёш ҳамда биогаз энергиясини ишлаб чиқарувчилар ва ундан фойдаланувчиларга эса солиқ ва божхона имтиёзлари ва афзалликлар бериш таклиф этилган.

Қуёш фотоэлектр панелларини ишлаб чиқариш лойиҳалари 2015-2019 йиллар учун маҳаллийлаштириш дастурига киритилган (11.02.2015й. ПҚ-2298-сонли қарор).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.