Саволнинг ID си: 8265
Шуъба корхона шаклида ташкил этилган корхонани асосий фаолияти кишлок хужалиги махсулотларини четга экспорт килиш хисобланади. Ушбу фаолиятни юритиш учун улгуржи савдо лицензия олинган хамда 2016 йил учун 5 % микдорида ягона солик туланган. Бундан ташкари корхонани кишлок жойда (туман марказидан 15 км узокда) чакана савдо фаолиятини хам амалга оширилади.
Асосий фаолияти улгуржи савдо бўлган корхона қишлоқ жойда чакана савдо фаолиятини йўлга қўйса, чакана савдо учун ягона солик ставкаси канчани ташкил этади?
Экспертларнинг жавоблари:

2015 йил 1 январдан бошлаб улгуржи ҳамда улгуржи-чакана савдо билан шуғулланувчи савдо корхоналари (улгуржи ва чакана дорихона ташкилотлари бундан мустасно) учун ягона солиқ тўлови ставкаси солиқ солинадиган базага нисбатан 5 фоиз миқдорида қилиб белгиланган.

Улгуржи-чакана савдо корхонаси улгуржи ва чакана савдо билан бир пайтда шуғулланаётган корхона ҳисобланади.

Улгуржи-чакана савдо корхоналари улгуржи ва чакана савдо бўйича алоҳида ҳисоб олиб боришлари шарт. Улар ҳар ҳисобот квартали якунлари бўйича ўз асосий фаолиятини ўсиб бормайдиган тартибда аниқлайди. Асосий фаолиятига кўра ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобланади (МВнинг №ММ/04-01-32-14/231/214-сонли ва ДСКнинг №16/1-4061-сонли қўшма хати, 27.02.2015й).

Шуни эслатиб ўтамизки, корхонангизнинг асосий фаолияти улгуржи савдо бўлганлиги учун, ЯСТнинг энг кам миқдорини “Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомга (АВ рўй. №2203 03.03.2011й.) мувофиқ ҳисоблаш лозим.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.