Саволнинг ID си: 8281
Жамоа шартномасига асосан юк ташувчи ҳайдовчига машинанинг ремонт даврида 4 разряд билан ойлик тўланади, машина ишлаганда эса 8 разряд билан. Юк машинаси сўнгги икки ой давомида ремонтда бўлди, машина тузатилгандан сўнг ходим хизмат сафарига жўнатилди. Машинанинг ремонт даврида ходимга ҳеч қандай рағбатлантириш тўловлари ҳисобланмади.
Хизмат сафари давомида ходимга тўланадиган ўртача ойлик иш ҳақи қандай ҳисоблаб чиқарилади?
Экспертларнинг жавоблари:

Меҳнат ҳақининг миқдори иш берувчи билан ходим ўртасидаги келишувга биноан белгиланади (МКнинг 153-моддаси).

Хизмат сафарига юборилган ишчини хизмат сафарида бўлган муддатида ва йўлда бўлган муддатда иш жойи (лавозими), ишбайлар учун ўртача иш ҳақи ёки мансаб маоши ёки ишчиларни бошқа тоифалари учун ставкалари сақланиб қолади (АВ рўй. №1268 29.08.2003 й. Йўриқноманинг 8-банди).

Агар жамоа ва меҳнат шартномасига асосан ходим амалда ишлаган вақти учун  ходимга 8 разряд билан ойлик тўланиши белгиланган бўлса, фикримизча ходим корхонанинг фармойишига биноан хизмат мажбуриятини бажариш учун хизмат сафарига кетса, унга 8 разряд билан ойлик тўланиши керак деб ҳисоблаймиз.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.