Саволнинг ID си: 8376
Корхонада ўриндошлик асосида ишловчи, шу билан бирга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаш тўғрисида ариза берган ходим белгиланган муддатда ўзининг доимий яшаш ҳудудида жойлашган ДСИга декларация тақдим қилди. Лекин, ДСИдаги масъул ходим декларация тақдим қилувчининг номида уй-жой йўқлигини рўкач қилиб, у томонидан ортиқча тўланган суммани у яшайдиган, онасининг номида бўлган уй-жойнинг ер ва мол-мулк солиқларига ўтказиб бўлмаслигини айтди. ДСИ ходимининг ҳаракати тўғрими?
Ортиқча тўланган ЖШДС суммасини яқин қариндош бўлган шахснинг ер ва мол-мулк солиқларига тўлов сифатида ўтказиш мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:

Йўқ, мумкин эмас.

Ортиқча тўланган солиқ суммаси бошқа солиқ тўловчининг солиқ қарзларини қоплаш учун ҳисобга олиниши мумкин эмас (СКнинг 56-моддаси 7-қисми).

жисмоний шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ тўловчилари бўлиб мулкида солиқ солинадиган мол-мулки бўлган жисмоний шахслар ҳисобланишади, ушбу ҳолатда ходимнинг онаси (СКнинг 272-моддаси).

Бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқ ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқ Низомга (ВМҚ 07.01.2014й. 1-сон Қарорга 1-илова) давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни "Ергеодезкадастр" давлат қўмитасининг туман (шаҳар) ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхоналари амалга оширадилар.

Улар тегишли ҳудудда жойлашган кўчмас мулк ва уларнинг эгалари ҳақида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан 10 кундан кечиктирмай солиқ органларига хабар беришлади (СКнинг 84-моддаси).

Ушбу маълумотлар асосида ДСИда солиқ тўловчилар-жисмоний шахсларни ҳисобга қўйиш карточкаси тўлдирилади, унда кўрсатилган маълумотлар эса жисмоний шахсларнинг солиқ қарздорлиги ҳисобини юритиш бўйича Дастурий комплексга киритилади (АВ 10.07.2014й. 2600-сон).

Жисмоний шахсларга тураржойга бўлган мулкий ҳуқуқ ўтган пайтда ушбу тураржой жойлашган ер участкаларига эгалик қилиш ҳуқуқи ҳам ўтади (Ер кодексининг 22-моддаси 2-қисми).

Шундай қилиб, ер ва мулк солиғини тўлаш мажбурияти ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларга асосан тураржой мулкдори бўлган шахс (ходимнинг онаси) юклатилади. Шахсий тураржойга эга бўлмаган ходим ва унинг онаси (тураржойнинг мулкдори) турлича СТИРга эгалар, ва алоҳида солиқ тўловчилари ҳисобланишади. Шунинг учун солиқ органи ходимининг ҳатти-ҳаракатлари қонунийдир.

Ходим йиллик жами даромад тўғрисидаги декларацияни тақдим қилгач, солиқларнинг ортиқча тўланган суммаларини қайтариб олишга ҳақли (СКнинг 31-моддаси). Бунинг учун у ўзи ҳисобда турган ДСИга ортиқча тўланган солиқ суммасини қайтариш ҳақида ёзма ариза бериши керак.

Агар солиқ тўловчи бошқа солиқ ва мажбурий тўловлар бўйича қарзи мавжуд бўлса, ортиқча тўланган солиқ суммаси улар бўйича қарз қоплангач, ортиқча тўланган солиқларнинг қолган суммаси солиқ тўловчининг банкдаги ҳисобварағига пул маблағларини ўтказиш орқали қайтарилади (СКнинг 56-моддаси).

Ортиқча тўланган солиқ суммаларини қайтариш давлат солиқ хизмати органи қайтариш учун солиқ тўловчининг ёзма аризаси асосида хулоса тақдим этган тақдирда, қайтариш тўғрисидаги ариза топширилган санадан эътиборан 30 иш куни ичида тегишли молия органлари томонидан амалга оширилади (СКнинг 57-моддаси).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.