Саволнинг ID си: 8427
Корхонамиз сут маҳсулотларини қайта ишлаш билан шуғулланади. Биз ягона солиқ бўйича 2017 йил 1 январгача ПҚ-1047-сон низомга асосан имтиёзни қўллаганмиз.
Ушбу 1047-сон Қарор билан белгиланган имтиёз муддати 2018 йил 1-январгача узайтирилганми?
Экспертларнинг жавоблари:

Асосий фаолият тури бўйича гўшт ва сутни қайта ишлашга ихтисослашаётган микрофирмалар ҳамда кичик корхоналарга 2016 йил 1 январгача ягона солиқ тўлови ставкасини 50 фоизга камайтириш шаклида солиқ имтиёзи берилган, бўшайдиган маблағлар ишлаб чиқариш корхоналарини техникавий қайта жиҳозлаш ва модернизациялашга, шу жумладан, янги лабораториялар барпо этиш ва мавжудларини жиҳозлашга, янги маҳсулот турлари ишлаб чиқаришни ўзлаштиришга, шунингдек хом ашё базасини ривожлантиришга мақсадли тарзда йўналтириш шарти билан (26.01.2009й. ПҚ-1047-сон Қарор 8-банди).

Президентнинг "2016-2020 йиллар даврида қишлоқ хўжалигини қайта шакллантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2460-сон Қарорининг 8-бандига мувофиқ ушбу имтиёзнинг амал қилиш муддати 2021 йилнинг 1 январигача узайтирилган (29.12.2015 й. ПҚ-2460-сон).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.