Саволнинг ID си: 8429
Оилавий корхона (юридик шахс) озиқ ва ноозиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланса Ягона солиқ тўловини ҳисоблашда нималарга этибор бериш лозим?
Оилавий корхона (юридик шахс) озиқ ва ноозиқ-овқат маҳсулотларининг чакана савдоси билан шуғулланса Ягона солиқ тўловини ҳисоблашда нималарга этибор бериш лозим?
Экспертларнинг жавоблари:

Аҳамият берингки, солиқ суммасини ҳисоблашда ҳисобланган ЯСТ билан ЯСТнинг белгиланган энг кам миқдорини солиштириш зарур.

Чакана савдо корхоналари томонидан ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби “Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан чакана савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом” (АВ 04.04.2013 й. 2449-сон билан рўйхатга олинган, кейинги ўринларда 2449-сон Низом) билан белгиланган.

Қатъий белгиланган солиқ ставкаларини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўловчилари бўлиб ҳисобот чораги якунлари бўйича асосий фаолият тури чакана савдо бўлган корхоналар тушунилади.

ЯСТнинг энг кам миқдори ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси билан солиштирилади, агар у ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммасидан ошса, ЯСТ қўшимча ҳисоблаб ёзилади. Акс ҳолда бюджетга ЯСТ ҳисоб-китоби бўйича ҳисоблаб чиқарилган сумма тўланадиУларни солиштириш учун солиқ тўловчилар Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловининг маълумотнома-ҳисоб-китобини (2449-сон Низомга 1-илова) тўлдирадилар, у ЯСТ ҳисоб-китоби билан бирга тақдим этилади.

Корхонангиз томонидан тўланадиган  ЯСТ миқдори озиқ – овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари савдоси билан шуғулланувчи якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан тўланадиган қатъий белгиланган солиқ миқдоридан кам бўлмаслиги зарур.

Қатъий белгиланган солиқ ставкалари йил бошида - 2017 йил 1 январда белгиланган энг кам иш ҳақидан (149 775 сўм) келиб чиқиб аниқланади ва энг кам иш ҳақи миқдори йил давомида ўзгарганда қайта кўриб чиқилмайди  (27.12.2016й. ПҚ-2699-сон Қарорига 12-илова). 2017 йил 1 январдаги ҳолатга кўра белгиланган ЭКИҲ - 149 775 сўм.

Мисол

Микрофирма Самарқанд шаҳрида рўйхатдан ўтказилган, озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари билан чакана савдо қилувчи дўкон бор.

2017 йил I чораги якунларига кўра товарлар реализациясидан тушум 39 000 минг сўмни ташкил этди, шу жумладан 23 000 минг сўм тўлов терминали воситасида олинди.

I чорак учун ЯСТни ҳисоблашда қуйидагиларни инобатга оламиз:

- чакана савдо корхоналари учун ЯСТ ставкалари савдо шохобчаси жойлашган жойга қараб белгиланади (ПҚ-2699-сон Қарорга 10-2-илова). Самарқанд шаҳрида у 4%ни ташкил этади. Тўлов терминали воситасида олинган тушумга ҳам худди шу ставкада солиқ солинади;

- корхонанинг асосий фаолият тури - якка тартибдаги тадбиркорлар реализация қилишига рухсат берилган товарлар билан чакана савдо қилиш. 2449-сон Низомга мувофиқ қатъий белгиланган солиқ суммаси кўринишидаги ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ ҳисобланади.

- ЯСТнинг энг кам миқдори қатъий белгиланган солиқнинг белгиланган ставкаси ва 2017 йил 1 январдаги ҳолатга кўра белгиланган ЭКИҲ - 149 775 сўмдан келиб чиқиб ҳар чоракда ортиб бормайдиган якун билан ҳисобланади.

I чорак якунлари бўйича солиқ солинадиган ялпи тушум 39 000 минг сўмни ташкил этади.

ЯСТ суммаси 1 560 минг сўмни (39 000 х 4%) ташкил этади.

ЯСТнинг энг кам миқдори озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлари билан савдо қилувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун қатъий белгиланган солиқ ставкасига қараб аниқланади, у Самарқанд шаҳрида 6,5 ЭКИҲни ташкил этади (ПҚ-2699-сон Қарорга 12-илова). I чорак учун ЯСТнинг энг кам миқдори 2 920,61 минг сўмни (6,5 х 149 775 х 3) ташкил этади.

ЯСТнинг энг кам миқдори ЯСТ ҳисоб-китоб суммасидан 1 360,61 минг сўмга (2 920,61  - 1 560) кўп. Ушбу суммага ЯСТ қўшимча ҳисоблаб ёзилади.

I чорак учун бюджетга тўланадиган ЯСТ суммаси қўшимча ҳисоблаб ёзишни инобатга олганда 2 920,61  минг сўмни (1 560 + 1 360,61) ташкил этади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.