Саволнинг ID си: 8439
Бетта ташкилоти ПК1754-сон билан максадли солик имтиёзига эга 2016 йилда имтиёз буйича асосий воситаларни (ишлаб чикариш биноси) харид килиб имтиёз даври тугугани учун Д-т 8840 К-т 8530 счетга хисобдан чикарилган. Бетта ташкилоти 2017 йилдан ушбу асосий воситаларга белгиланган тартибда эскириш хисоблаб келмокда ва Д-т 2010 Кт-0220 проводка берилмокда. Иккинчи масала имтиёз эвазидан хом-ашё хам харид килган ва бу хам 8840 таркибида мавжуд булган. Ушбу хом-ашёларни ишлаб чикариш счетига жараёнда харажатга олиб бормокда.
1. Мақсадли солиқ имтиёз бўйича асосий восита эскириш суммасига 8530 счетини камайтирса бўладими? 2. Имтиёз эвазига харид қилинган хом ашёларни ишлаб чиқариш счети ўрнига 8530 счетдаги манба ҳисобига 8530 счетни камайтирса бўладими?
Экспертларнинг жавоблари:

ПҚ-1754 билан белгиланган имтиёзлар мақсадли имтиёзлар эмас.

10.05.2012й. ПҚ-1754 га мувофиқ:

  • Қарорнинг 5-иловасига мувофиқ рўйхат бўйича хизмат кўрсатаётган микрофирмалар ва кичик корхоналар учун фойда солиғи ҳамда ягона солиқ тўлови бўйича имтиёзларнинг амал қилиш муддати 2017 йилнинг 1 январигача узайтирилган.
  • 2012 йилнинг II чорагидан бошлаб қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилиши асосида барпо этилаётган массивларда ташкил қилинаётган кирхоналар хизматларини кўрсатадиган микрофирмалар, кичик корхоналар ягона солиқ тўловини тўлашдан 5 йил муддатга озод этилган.

Юқорида кўрсатилган имтиёзлар бўшаган маблағларни маълум мақсадларга йўналтириш шартисиз тақдим қилинган.

Солиқлар ва божхона имтиёзлари берилганда бўшаётган маблағлар суммалари, агар улардан мақсадли фойдаланиш назарда тутилмаган бўлса, бухгалтерия ҳисобининг банк ҳисобварақларида акс эттирилмайди ва шу муносабат билан Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботда (2-сон шакл) акс эттирилмайди ва, тегишлича, молиявий натижаларни шакллантиришга таъсир қилмайди (АВ 02.04.2005й. 1463-сон 10-банди).

Вақтинчалик солиқлар ва божхона имтиёзлари чоғида бўшаётган маблағларнинг лозим даражадаги бухгалтерия ҳисобини таъминлаш мақсадида, агар уларни мақсадли ишлатиш назарда тутилмаган бўлса, бюджетга тўланадиган ҳар бир солиқ тури, божхона ва мажбурий тўловлар бўйича "Вақтинчалик солиқлар ва божхона имтиёзлари" алоҳида балансдан ташқари ҳисобварақлари очилади (АВ 02.04.2005й. 1463-сон 11-банди)..

Имтиёз берилган давр тугаганидан сўнг "Вақтинчалик солиқлар ва божхона имтиёзлари" балансдан ташқари ҳисобварақлари дебетида ҳисобга олинадиган бўшаган маблағлар суммаси ушбу ҳисобварақлар кредитига ҳисобдан чиқарилади (АВ 02.04.2005й. 1463-сон 12-банди). 

Маълумот тариқасида айтиб ўтамизки, мақсадли имтиёзлар натижасида бўшаган маблағлар ҳисобига сотиб олинган асосий воситанинг амортизацияси ҳисобига резерв капитали счетларини (8530 “Текинга олинган мулк”) камайтира олмайсиз. Бу қоида мақсадли солиқ имтиёзлари ҳисобига сотиб олинган хом ашё материалларига ҳам тегишли.

8840-"Мақсадли ишлатиш билан солиқ имтиёзлари" ҳисобварағида ҳисобга олинадиган, солиқлар ва божхона имтиёзларини бериш натижасида бўшаган маблағлар суммалари асосий воситалар, товар-моддий бойликларни харид қилишга йўналтирилганда қуйидаги тартибда ҳисобдан чиқарилади (АВ 02.04.2005й. 1463-сон 9-банди):

8840-"Мақсадли ишлатиш билан солиқ имтиёзлари" ҳисобварағи дебети;

8530-"Текинга олинган мол-мулк" ҳисобварағи кредити, бунда "Солиқлар ва божхона имтиёзлари" ҳисобварағи ажратилади;

8840-"Мақсадли ишлатиш билан солиқ имтиёзлари" ҳисобварағи жорий мажбуриятларнинг ҳосил бўлишига (масалан: иш ҳақининг ҳисоблаб ёзилиши, ижара, давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар ва ҳоказо) олиб келадиган жорий харажатларни қоплашга йўналтирилганда камайиши мумкин.

8530 “Текинга олинган мулк” счетнинг мақсадли имтиёзларни қўллашда солиқ имтиёзлари натижасида бўшаган маблағлар эвазига харид қилинган асосий воситалар амортизацияси, ёки хом ашё харажатларига камайтириш қонунчиликда назарда тутилмаган. 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.