Ответ
Корхона ходимларига меҳнатга ҳақ тўлашнинг барча турлари, мукофотлар, нафақалар, ишлайдиган пенсионерларга ҳисобланган пенсия ва бошқа шулар каби тўловлар бўйича жорий қарзлар 21-сон БҲМСга асосан (АВда 23.10.2012 й. 1181-сон б-н рўйхатга олинган) 6710 “Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишларни ҳисобга олувчи счётлар” да ҳисобга олинади.
Маълумки, меҳнат ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар ходим пластик картасига тўланишида ушбу маблағлар аввал корхонанинг махсус ҳисобрақамига ўтказилади.
Ўтказилган сумма корхонангиз тақдим этган иш ҳақи ведомости асосида банк томонидан ходимларнинг пластик карта ҳисобрақамларига тақсимлаб ўтказилади.
Шундан келиб чиқиб, корхонанинг асосий ҳисобрақамидан иш ҳақини ўтказиш учун мўлжалланган махсус ҳисобрақамга ўтказилишини қуйидагича акс эттириш керак:
Дт 5530 “Бошқа махсус счётлар”;
Кт 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”.
Корхонанинг махсус ҳисобрақамидан пул маблағларининг ходимлар пластик картаси ҳисобрақамига ведомость асосида ўтказилишини эса қуйидагича акс эттирилади:
Дт 6710 "Меҳнат ҳақи бўйича ходим билан ҳисоблашишлар"
Кт 5530 “Бошқа махсус счётлар”.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.