Ягона солиқ тўловини тўлаши мумкин бўлган юридик шахслар жумласига микрофирмалар ва кичик корхоналар киради (ягона ер солиғи, қатъий белгиланган солиқ, акциз ва ер қаъридан фойдаланганлик учун солиқ тўловчиларидан ташқари) (СКнинг 350-мод.).
2017 йил 1 январдан бошлаб кичик тадбиркорлик субъектларига тегишли бўлган ташкилотлар ВМнинг 24.08.2016й. 275-сонли қарори билан тасдиқланган классификацияга асосан аниқланади.
Ушбу классификация нотижорат ташкилотларига тадбиқ этилмайди. Яъни нотижорат ташкилотлари кичик тадбиркорлик субъекти бўлиб ҳисоблана олмайди, тегишинча улар ягона солиқ тўлови тўловчиси ҳам бўлолмайди.
Нотижорат ташкилотлари ўзининг уставда белгиланган мақсадларига мос келадиган доираларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиши мумкин (ФКнинг 40-мод.).
Нотижорат ташкилотлари тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлардан умумбелгиланган солиқларни тўлайдилар.
Агар корхонангиз устав (низом)га асосан нотижорат ташкилоти сифатида давлат рўйхатидан ўтказилган бўлса, унда ягона солиқ тўлови тўловчиси бўлолмайди. Бу ҳолатда корхонангиз тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлардан умумбелгиланган солиқларни тўлаши лозим.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.