Саволнинг ID си: 8590
Ягона солиқ тўлови энг кам миқдорининг Маълумотнома-ҳисоб-китобида камайтирувчи коэффициентлар кўзда тутилган (9-10 устунлари): 1-си амалга ошираётган фаолият турига боғлиқ ҳолда, 2-си жойлашган жойига боғлиқ ҳолда. Хар йили йил бошида ушбу сатрларга 1 рақамини қўйиб ҳисобот топширамиз. Бизнинг корхонамиз Наманган ш. Косонсой кўчасида жойлашган бўлса, ушбу пасайтирувчи коэффицентларни қўллашимиз мумкинми?
Ягона солиқ тўлови энг кам миқдорини ҳисоблашда пасайтирувчи коэффициентлар қанақа тартибда қўлланилади?
Экспертларнинг жавоблари:

ЯСТнинг энг кам миқдорини ҳисоблаб чиқариш тартиби Низомда (АВда 03.03.2011й. 2203-сон билан рўйхатдан олинган) белгиланган. Ҳисоб - китобда ер солиғининг 3 баравар суммаси ҳамда пасайтирувчи коэффициентлар ҳисобга олинади.

Ягона солиқ тўлови энг кам миқдорининг маълумотнома-ҳисоб-китобини тўлдиришда қўлланиладиган пасайтирувчи коэффициентлар Низомнинг 1-иловасида келтирилган. Улар корхонанинг амалга ошираётган фаолият турига ҳамда жойлашган ерига боғлиқ ҳолда қўлланилади.

Агар корхонангиз ушбу иловада келтирилган рўйхатдаги фаолият турларидан биронтаси билан шуғулланса, ва ушбу фаолият тури корхонанинг асосий фаолияти ҳисобланса, тегишли пасайтирувчи коэффициентни қўллаши ва уни ЯСТнинг энг кам миқдорининг маълумотнома-ҳисоб-китобида акс эттириши мумкин.

Амалга ошираётган фаолият туридан қатъи назар, бориш қийин бўлган ва тоғли ҳудудларда жойлашган ташкилотлар учун пасайтирувчи коэффициент 0,7 га тенг.

Наманган шаҳри бориш қийин бўлмаган жой ёки тоғли ҳудудда жойлашмаганлигини инобатга олиб жойлашган жойи бўйича корхонангиз ушбу пасайтирувчи коэффициентни қўллай олмайди.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.