Саволнинг ID си: 8685
Ташқи ўриндошлик асосида ишлайдиган ходим асосий бўлиб ишга келди. Ёки асосий бўлиб ишлаётган ходим ташқи ўриндош бўлиб ўтди.
Ташқи ўриндошлик асосида ишлайдиган ходим асосий бўлиб ишга ўтса, ЖШДС ҳисоботида ходим ҳам асосий иш жойи бўйича, ҳам асосий бўлмаган иш жойи бўйича даромад олган жисмоний шахслар сонига киритиладими? Агар улар фақат сўнгги иш жойи бўйича қаторда кўрсатилса ва ўтган даврдаги солиқ ҳисоботи билан ўртада тафовут юзага келса, бу баҳсли ҳолатга сабаб бўлмайдими?
Экспертларнинг жавоблари:

ЖШДС ҳисоботида «Ҳисобланган ва амалда тўланган даромадлар суммалари ҳамда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғининг ушлаб қолинган суммалари тўғрисидаги маълумотлар» бўлимида асосий иш жойи бўйича (002-сатрда) ва асосий бўлмаган иш жойи бўйича (003-сатрда)  даромад олган жисмоний шахслар сони кўрсатилади.

Корхонада бир ходим ташқи ўриндошлик асосида ишлаб даромад олди. Кейинчалик у ташқи ўриндошликдан бўшатилиб, айни шу корхонага асосий иш жойи бўйича ишга қабул қилинди. Ёки аксинча бўлди. Бундай ҳолатда ходим асосий ишга ўтгани билан ўриндош сифатида ишлагани ва айнан ўриндош сифатида даромадлар олганлиги факти ўзгариб қолмайди, яъни ўриндошликдан олган даромадлари асосий иш жойидан олинган даромадлар бўлиб қолмайди. Аксинча бўлган ҳолатда ҳам худди шундай.

Шундан келиб чиқиб, ходимнинг ўриндошлик асосида олган даромадлари акс эттирилиши бараварида бир жисмоний шахснинг ҳам ўриндош сифатида даромад олганлигини, ҳам асосий иш жойидан даромад олганлигини акс эттириш мақсадида ҳар иккала сатрда (002 ва 003-сатрларда) уни кўрсатиш зарур.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.