Ташқи савдо операциялари устидан мониторинг олиб бориш тартиби тўғрисидаги Низомга асосан (ВМнинг 30.09.2003й. 416-сонли қарори 1-иловаси) бартер контракти деганда - Ўзбекистон Республикасининг резиденти билан норезиденти ўртасида бартер асосида товарларни экспорт қилиш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш) юзасидан тузилган хўжалик шартномаси тушунилади.
ВМнинг 13.08.1996й. 280-сонли қарори иловасида бартер асосида экспорт қилиниши тақиқланган юқори ликвидли товарларни рўйхати келтирилган. Ушбу рўйхатда келтирилган маҳсулотларни бартер контрактлар асосида экспорт қилиш Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига кўра фақат ҳукуматлараро битимлар доирасида клиринг асосида амалга оширилиши мумкин.
Рўйхатга кирмаган экспорт товарларга бартер контрактлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимиятлари қарори билан истисно тариқасида фақат тайёрловчилар (мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳолатларида) ёки экспорт қилинадиган товарларни ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотларга айирбошлашга МДҲ ва Болтиқбўйи мамлакатлари хўжалик юритувчи субъектлари билан тузилиши мумкин.
Бундай бартер контрактлар Ўзбекистон Республикаси ТИААнинг ваколатли ташқи иқтисодий алоқалар бошқармаларида АВда 02.12.2000й. 989-сон билан рўйхатга олинган Низомга мувофиқ рўйхатга олиниши лозим.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.