Жавоб берамиз

Божхона. ТИФ

Божхона қонунчилиги бўйича таъсисчимиз АВларни сотиб олиб бизнинг номимизга жўнатишида ва божхона орқали қабул қилиб олишимиз учун биз томонимиздан қандайдир хужжат ёки шартнома керак бўлмайдими? Бу харакатларимиздан қандай солиқ ҳамда божхона тўловлари келиб чикади?


Саволга божхона тўловлари Бошқармасидан жавоб олинган.

Инвойс билан БЮД-да товарлар сони ва тури бўйича бир-биридан фарқ қилганида корхона қайси ҳужжат асосида товарларни кирим қилиши лозим?


Қайси ҳужжатда товарлар сони ва тури тўғри кўрсатилган бўлса, товар ўша ҳужжат асосида кирим килинади.

 

Давлат хизматлари марказидан рўйхатдан ўтказганимиздан кейин ТСОЯЭАТдан мазкур кредиторлик қарзи қандай тартибда ўчирилади?


Мажбурият бекор бўлишининг асосларидан бири - уни бажариш ўрнига воз кечиш ҳақини бериш (пул тўлаш, мол-мулк бериш ва шу кабилар) ҳисобланади. 

Божхона юк декларациясини қайта расмийлаштириш учун нима қилишимиз лозим?


Имтиёзлар сабабли тўлашдан озод этилган товар учун тегишли божхона тўловларини тўлашга тўғри келади.

Мазкур технологик қурилмалар ва уларга эҳтиёт қисмларни хориждан импорт қилишда нималарга эътибор бериш лозим?


Технологик асбоб-ускуналар импорт контракти асосида Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилади.

1. Уларнинг талаби қонунга тўғри келадими? Шартнома 2018 йилда тузилган, тўлов ҳам 2018 йилда амалга оширилган. 2. Агар уларнинг талаби ҳақиқий бўлса, бошқа МЧЖга расмийлаштирилган тақдирда ЯТТ томонидан тўланган 29 000 $ қандай ёпилади (банк базасидан қанақа асос билан ёпилади)? 3. Дастгоҳ МЧЖ номига расмийлаштирилса, МЧЖ кимни олдида қарздор бўлади?


Мурожаатдан кўриниб турибдики, дастгоҳ олиб кирилган ва уни "эркин муомалага чиқариш (импорт)" божхона режимига жойлаштириш (божхона расмийлаштируви) 2019 йилда бошланган.

Ушбу ҳолат ҳудудий ДСИ томонидан молиявий жарима қўллашга асос бўла оладими?


Жарима 30.09.2003й. 416-сонли ВМ қарори асосида қўлланилади.

Якка тартибдаги тадбиркор қайси фаолият турлари орқали товарни экспорт қилса бўлади?

Якка тартибдаги тадбиркор қайси қонунларга асосан экспорт қилиши мумкин?


Якка тартибдаги тадбиркорлар ташқи савдо фаолияти билан шуғулланишлари мумкин.

Синтетик ип (ТН ВЭД код 5402330000) ва вулканизациялашган ип (ТН ВЭД код 4007000000) чел элдан олиб келишимизда бизга қандай божхона имтиёзлари бор?


Хозирги кунда, эслатиб ўтилган маҳсулотларни (материалларни) импорт бўйича олиб кириш учун қуйидаги имтиёзлардан фойдаланишингиз мумкин:

ТИФ (экспорт-импорт операциялари) билан шуғулланувчи юридик шахснинг 2018 йил 1 июлдан бошлаб ташқи божхона брокери, ёки декларантлик фирмасини ёлламасдан БЮДларни тўлдириши ва божхона органларига тақдим этиши мумкинми?


Ҳа, хақиқатдан ҳам 2018 йил 1 июлдан бошлаб ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари божхона юк декларацияларини Интернет тармоғи орқали реал вақт режимида тўлдириш ва божхона органларига тақдим этиш ҳуқуқига эга бўлишади 

“Чет эл инвестициялари тўғрисида”ги Қонунининг 12-моддаси олтинчи қисмида устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши камида ўттиз уч фоиз бўлган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхоналар томонидан улар давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан икки йил давомида ўз ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун Ўзбекистон Республикасига олиб кириладиган мол-мулк бож ундиришдан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда озод қилиниши белгилаб қуйилган. Агар устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши эллик фоиз бўлган ва давлат рўйхатидан ўтказилганига икки йил тўлмаган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона чет элдан Ўзбекистон Республикасига хом-ашё киргизиб уни давал хом ашёсини қайта ишлаш тўғрисида тузилган шартномага мувофиқ қайта ишловчига буюртмачи сифатида бериб тайёр маҳсулот шаклида қайтариб олса Қонунининг 12-моддаси олтинчи қисмида назарда тутилган имтиёз ўз кўчида қоладими?


Устав фондида чет эл инвестицияларининг улуши камида 33 фоиз бўлган ва давлат рўйхатидан ўтказилганига 2 йил тўлмаган чет эл инвестициялари иштирокидаги корхона чет элдан Ўзбекистонга хом ашё киргизиб уни қайта ишлаш қайта ишловчига бериб, тайёр маҳсулот шаклида қайтариб олса, унга нисбатан «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги Қонунининг 12-моддаси 8-қисмидаги имтиёз қўлланилмайди.

Жут ипи Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган ёки етарли миқдорда ишлаб чиқарилмайдиган маҳсулотга кирганлиги сабабли божхона тўловлари (божхона божи ва ҚҚС) бўйича имтиёзга эгами?


Йўқ, бу борада имиёз кўзда тутилмаган.

Агар биз (корхонамиз тармоқ коди 17151) аҳолидан нақд пулга қуритилган мевани сотиб олиб экспорт қилсак, у ҳолда валютани қандай қисмини мажбурий сотамиз?


Қуритилган мева савдо-сотиғи билан боғлиқ фаолият натижасида келиб тушадиган хорижий валютадаги тушумнинг мажбурий сотиладиган қисми, умумий белгиланган - 50 фоиз миқдорида амалга оширилиши лозим.

Импорт қилинаётган ип маҳсулотларининг ўрами (бобина)га ҳам худди ип каби алоҳида божхона тўловлари ҳисобланиши тўғрими?


Божхона декларанти томонидан ип маҳсулотларининг ўрами(бобина)га худди ип каби алоҳида божхона тўловлари ҳисобланиши нотўғри.