Ҳақиқаттан, сотиш учун мўлжалланган товарлар юридик шахснинг корпоратив пластик картаси орқали харид қилиниши мумкин эмас. Корпоратив карточкалар ёрдамида Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатларининг таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида низомда (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон Қарори билан тасдиқланган) назарда тутилган харажатлар тўланиши мумкин. Ушбу Низомда сотиш учун олинадиган товарлар бўйича харажатлар назарда тутилмаган, шунингдек, унда асосий восита бўйича эскириш суммаси назарда тутилган бўлсада, айнан асосий воситанинг ўзи харажат сифатида эътироф этилмаган. Шунингдек, корпоратив карточкадан нақд пул олиш, унга иш ҳақи ва иш ҳақига тенглаштирилган тўловлар, пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва дивидендларни ўтказиш учун фойдаланиш мумкин эмас.
«СБХ» газетасида ва сайтимизда бу мавзуда кўплаб материаллар чоп этилган. Батафсил маълумот олиш учун сиз уларни кўриб чиқишингиз мумкин.
Хусусан, «Корпоратив карта: нимага сарфлаш, қандай ҳисобга олиш керак» («СБХ», 23.09.2014 йилдаги 38 (1050)-сон), «Корпоратив карталар бўйича ҳисоб-китоб» («СБХ» 2015 й. 7 апрель 14 (1078)-сон), “Корпоратив карталар билан ҳисоб-китоб қилганда” («СБХ» 2016 й. 9 май 19 (1135)-сон).
Ёки бизнинг сайтимизда экспертларнинг қуйидаги жавоблари билан танишиб чиқишингиз мумкин (ссылка: http://kadrovik.uz/question/8489, http://kadrovik.uz/question/8238).
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.