Саволнинг ID си: 8865
Ходим автотранспортидан корхона иш мақсадида фойдаланилади. Автотранспорт ижара шартномаси билан расмийлаштирилмаган.
МЧЖ корхонаси корпоратив пластик картадан ходим шахсий автотранспортига бензин қуйилганда, ушбу бензин пули ходим иш ҳақидан қай тартибда ушлаб қолинади?
Экспертларнинг жавоблари:

Ходим иш ҳақидан ушланмаларни амалга ошириш учун дастлаб иш ҳақи суммасини солиққа тортиш (ЖШДС ва суғурта бадаллари) зарур. Солиқдан тозаланган суммадан зарур ушланмалар амалга оширилади.

Масалан ходим иш ҳақи 1 млн сўмга тенг бўлса, бунда суғурта бадаллари дейлик, 80 000 сўмга, ЖШДС – 90 000 сўмга тенг бўлса, ходимнинг солиқдан тозаланган даромади 830 минг сўмга тенг бўлади.

Ушбу суммадан тегишли ушланмалар, жумладан корхона ҳисобидан қуйилган ёқилғи суммаси ушлаб қолинади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.