Саволнинг ID си: 8967
Вилоят ичимлик ва окава сув тармоқлари қурилиши ИКПДУК 2015 йилдан бери қурилиш фаолияти билан шуғулланиб келади ва ягона солиқ тўловчиси ҳисобланади. Солиқ кодексининг 349-моддасига киритилган ўзгартиришга мувофиқ қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда амалга оширилаётган объектлар бўйича қўшилган қиймат солиғини тўлаш бўйича мажбурият жорий этилган.
ЯСТ тўловчиси ҳисобланган корхона томонидан қурилиш ишлари хажмидан ЯСТ ва ҚҚС қанақа тартибда тўланади?
Экспертларнинг жавоблари:

Агар ЯСТ тўловчи корхона ҚҚСни ихтиёрий равишда тўлашга ўтмаган бўлса, унда ҚҚСни фақат қурилиши молиялаштиришнинг марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича тўлайди (СКнинг 349-моддаси).

Бунда бошқа (давлат бюджетидан молиялаштирилмайдиган) объектлар бўйича амалга оширилган қурилиш ишлари хажмидан ҚҚС тўланмайди.

Марказлаштирилган манбаларини жалб этган ҳолда танлов савдолари асосида амалга оширилаётган объектлар бўйича ҚҚСни ҳисоблаш ва бюджетга тўлаш ҳақида қуйидаги жавобларни ўқиб танишингиз мумкин:

http://kadrovik.uz/question/8743 

http://kadrovik.uz/question/8841.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.