Саволнинг ID си: 8980
Иш ҳаққига нисбатан даъво муддати қўлланиладими?
Экспертларнинг жавоблари:

Даъво муддати жорий қилинмайдиган талаблар рўйхати ФКнинг 163-моддасида кўрсатилган бўлиб, улар қўйидагилардир:   

- шахсий номулкий ҳуқуқларни ва бошқа номоддий бойликларни ҳимоя қилиш ҳақидаги талаблар;

- омонатчиларнинг ўз омонатларини бериш тўғрисида банкка қўядиган талаблари;

- фуқаронинг ҳаётига ёки соғлиғига етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талаблар.

- жиноят туфайли етказилган зарарни тўлаш ҳақидаги талабларга;

- мулкдорнинг ёки бошқа эгалик қилувчининг ўз ҳуқуқини ҳар қандай бузишларни, шу жумладан, эгалик қилишдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган бузишларни бартараф этиш ҳақидаги талаблари;

- мамлакат мустақиллиги эълон қилинишидан олдин унинг чегараларидан ташқарига олиб чиқиб кетилган тарихий, маданий ва илмий-бадиий қийматга эга бўлган мол-мулкни ҳамда бошқа қимматбаҳо объектларни қайтариб бериш ҳақидаги талаблар;

- қонунда белгиланган ҳолларда бошқа талаблар.

Келиб чиққан меҳнат низосини ҳал қилиш учун ходим ўз хоҳишига кўра, меҳнат низолари комиссиясига ёки бевосита судга мурожаат этишга ҳақлидир (МКнинг 260-м). Ушбу низолар бўйича қонунчиликда махсус даъво муддатлари ўрнатилган. Хусусан,  иш ҳақи суммасини тўлаш талабини ходим ўз ҳуқуқи бузилганлигини билган ёки билиши лозим бўлган кундан бошлаб уч ой мобайнида тақдим қилиши шарт. Агарда ушбу муддат узрли сабабларга кўра ўтказиб юборилса, бу муддатлар суд ёки меҳнат низолари комиссияси томонидан қайта тикланиши мумкин (МКнинг 270-м).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.