Саволнинг ID си: 9334
Бизнинг корхона 2010 йил 5 январда Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банки томонидан ташкил этилган. 2015 йил ноябр ойида ТИФ Миллий банки корхонани бир неча йилга йиллик фоизлар ҳисоблаган ҳолда бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан бошқа бир инвесторга (юридик шахсга) сотган ва декабр ойида қайта давлат рўйхатидан ўтказилган, уставда 100% улуш билан янги таъсисчи киритилган. Корхонамиз солиқ солишнинг соддалаштирилган тартиби қўллаган ҳолда ЯСТ тўловчиси ҳисобланади.
Корхонамиз Президентнинг 26.11.2010й. ПҚ-1438-сонли қарори 4-бандига стратегик инвесторга сотилган вақтдан бошлаб 3 йил мобайнида Президентининг 19.11.2008й Ф-4010-сонли фармойиши 2-бандида назарда тутилган солиқ имтиёзларидан фойдаланиш ҳуқуқига эгами?
Экспертларнинг жавоблари:

Президентининг 19.11.2008й. Ф-4010-сонли фармойиши 2-бандида назарда тутилган солиқ имтиёзлари тижорат банклари ихтиёрига ўтган банкрот-корхоналарнинг мулки негизида янгидан ташкил этилган хўжалик субъектлари учун белгиланган. Бундай корхоналар Президентнинг 26.11.2010й. ПҚ-1438-сонли қарори 4-бандига асосан стратегик инвесторга сотилган вақтдан бошлаб 3 йил мобайнида фойда солиғи, ЯСТ, мол-мулк ва ер солиқларидан озод этилади.

Агар сизнинг корхона Ф-4010-сонли фармойиши 1-иловаси белгиланган тартибда конкурс савдолари натижалари бўйича ТИФ Миллий банки ихтиёрига ўтиб банкрот-корхонанинг мулки негизида ташкил этилган бўлса, унда корхонангиз юқорида белгиланган солиқ имтиёзлардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда корхонангиз Миллий банк томонидан бошқа бир инвесторга (юридик шахсга) сотилган вақдан, яъни 2015 йил декабр ойидан бошлаб 3 йил мобайнида ЯСТ тўлашдан озод этилади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.