Саволнинг ID си: 9551
2017-йилда корхонамиз ходимларга қишлоқ хўжалик маҳсулотларини етказиб берган.
Қайси қонунчилик асосида ЭКИҲнинг 10 бараваригача жисмоний шахсга берилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари даромад солиғига тортилмайди?
Экспертларнинг жавоблари:

Сиз назарда тутган имтиёз Солиқ кодексининг (СК) 179-моддаси 1-банди билан белгиланган.

Асосий иш жойи бўйича ишловчи ходимларга қишлоқ хўжалиги маҳсулоти сифатида ёки уни сотиб олиш учун берилган моддий ёрдам жисмоний шахснинг бошқа даромадлари ҳисобланади (СКнинг 178-моддаси 16-банди). Солиқ даври (яъни календарь йили) учун энг кам иш ҳақининг 12 бараваригача миқдорда берилган бундай моддий ёрдам суммаларига солиқ солинмайди.

Ушбу солиқ имтиёзи фақат асосий иш жойи бўйича иўловчи ходимларга нисбатан тадбиқ қилинади. Ўриндошлик ёки фуқаролик – ҳуқуқий тусда ишловчи ходимларга берилган бундай моддий ёрдамлар белгиланган тартибда солиққа тортилади.

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини тарқатишни ҳужжатлаштириш ва солиқ оқибатлари ҳақида қўшимча маълумотлар:

kadrovik.uz/question/9158

kadrovik.uz/question/7739

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.