Саволнинг ID си: 9563
Ягона солиқ тўловчи корхона 27 сентябрь 2017 йилдан "Ўзбекистон ёшлар иттифоқи" туман кенгаши билан шартнома имзолади. Шартномага асосан ягона солиқ тўловидан 8% Ёшлар иттифоқига ўтказиб бериш мажбуриятини олмоқда.
"Ўзбекистон ёшлар иттифоқи" туман кенгашига 8% ажратма 3-чоракдаги ягона солиқ тўловидан ажратиладими ёки 27 сентябрдан бошлаб келиб тушган тушумдан мос равишда ажратиладими?
Экспертларнинг жавоблари:

Кичик бизнес корхоналари томонидан тўланадиган ягона солиқ тўлови учун ҳисобланган сумманинг 8 фоизини Ўзбекистон ёшлар иттифоқининг ривожлантириш жамғармасига 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб ўтказилади (05.07.2017й. ПФ-5106-сон Фармоннинг 13-банди).

Ўзбекистон ёшлар иттифоқи 2017 йил 30 июнь куни ташкил этилди. Шу санадан кейин мазкур Фармон ижросини таъминлаш мақсадида кичик бизнес субъектлари бўлган корхоналар билан ушбу жамғармага ажратмалар ўтказиш ҳақида шартномалар тузила бошланди. Шартнома тузилган санадан қатъий назар жамғармага ажратмалар 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб ўтказилади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.