Саволнинг ID си: 9758
Фермер хўжалигимиз 2005 йил 10 ноябрь куни Тошкент вилоятида рўйхатдан ўтган бўлиб, юридик шахсни рўйхатдан ўтганлиги тўғрисидаги гувохномага асосан ташкилий ҳуқуқий шакли 1180 (фермер хўжалиги), мулкчилик шакли 113, тармоқ коди 21243 деб белгиланган. Фермер хужалигимизга Юқоричирчиқ хокимини қарорига асосан 268 га экин майдони ажратилган бўиб, ушбу худудда ғалла, пахта ва қишлоқ хўжалиги махсулотлари етиштирилиб келмоқда, 23,2 га ажратилган майдонда эса паррандачилик, кора мол гўшт сут, помидор иссикхонада етиштирилмокда.
1. Фермер хужалигимиз Ягона ижтимоий туловни энг кам микдори хисоблаб чикаришда энг кам иш хаки микдорини 50 фоизидан кам булмаган микдорида хисобга оламизми? 2. Фермер хужалиги эгаллаб турган майдонига нисбатан ходимларни ишга кабул килиш тугрисида карор ёки йукрикнома мавжудми (мисол учун 5 га 10 та ходим) (фермер хужалигимизда етарлича техника мавжуд)?
Экспертларнинг жавоблари:

1. Ҳа, ЯИТ ҳисоблашда унинг энг кам миқдорини ҳисобга олишингиз зарур. Фермер хўжаликлари ҳар бир ходими учун ойига минимал иш ҳақининг 50 фоизи миқдоридан кам бўлмаган миқдорда ЯИТ ҳисоблашлари белгиланган (АВда 13.04.2010й. 2095-сон билан рўйхатга олинган Низомнинг 1-банди).

2. Фермер хўжаликларининг ташкил этилиши ва фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан “Фермер хўжалиги тўғрисидаги” Қонун асосида амалга оширилади. Фермер хўжалигига юклатилган мажбуриятлардан бири меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши, ўз ходимлари учун хавфсиз меҳнат шароитларини таъминлаши ҳисобланади (Қонуннинг 17-моддаси). Ушбу Қонун ва бошқа фермерлик хўжаликларининг фаолиятини тартибга солувчи ҳужжатлар билан хўжаликда ер майдонига нисбатан ишлайдиган ходимлар сонига талаб қўйилмаган. Фермер хўжалиги тадбиркорлик субъекти бўлиб, у ўз эҳтиёжидан келиб чиққан ҳолда ходимларни қабул қилишга ҳақли. 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.