Саволнинг ID си: 9803
Ихтиёрий асосда ҚҚС тўловчи (ЯСТ тўловчи) корхона улгуржи савдо қилиш учун лицензия олди.
Агар товарлар етказиб берувчидан ҚҚСсиз сотиб олинган бўлса, ушбу товарларни улгуржи реализация қилишда ҚҚС қандай тартибда ҳисобланади?
Экспертларнинг жавоблари:

ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база реализация қилинаётган товарларнинг (ишларнинг, хизматларнинг) қиймати асосида, унга ҚҚСни киритмаган ҳолда белгиланади (СКнинг 204-моддаси 1-қисми).

Масалан, корхонангиз товарларни ҚҚС тўловчиси бўлмаган корхонадан, яъни ҚҚСсиз 1 000 сўмдан сотиб олган бўлса, уларни 10 фоизлик фойда устамаси билан 1 100 сўмдан улгуржи сотмоқчи бўлса, ушбу товарлар нархини 1 320 сўм қилиб белгилаб сотиши керак бўлади (1100сўм + 220сўм ҚҚС).

Товарлар олинган нархдан (товарни олиш билан боғлиқ харажатлар ҳисобга олинган ҳолда) паст нархларда реализация қилинган тақдирда, шунингдек товарлар бепул берилганда солиқ солиш мақсадлари учун солиқ солинадиган база товарлар олинган нархдан (товарни олиш билан боғлиқ харажатлар ҳисобга олинган ҳолда) келиб чиқиб белгиланади (СКнинг 204-моддаси 2-қисми).

Бу дегани, товарлар 1 000 сўмдан сотиб олиб, 1 100 сўмдан улгуржи сотилса, корхонангиз ҚҚСни товарлар олинган нархдан 1 000 сўм * 20% = 200 сўм ҳисоблаб бюджетга тўлаши керак бўлади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.