Саволнинг ID си: 9900
Хусусий фирма пишган ғишт ишлаб чикариш фаолиятини амалга оширади (ОКОНХ-16 152). Йилнинг биринчи чорагида об-ҳаво совуқ бўлганлиги, газ тармоғидан ажратиб қўйилганлиги каби сабабларга кўра, ғишт ишлаб чиқариш амалга оширилмайди, йилнинг 2-3-4-чоракларида эса ишлаб чиқариш фаолияти амалга оширилади. АВ.да 03.03.2011 йилда рўйхатга олинган 2203-сонли Низомга асосан ЯСТ тўловчилари ЯСТни Солиқ кодексида белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тегишли йил учун тасдиқланган ставкалар бўйича, лекин энг кам миқдордан - эгаллаб турган ер майдонидан келиб чиқиб, ушбу Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган пасайтирувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган ер солиғининг уч бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлайдилар. Низомнинг 1-иловасида асосий фаолият тури товар ишлаб чикариш бўлган микрофирма ва кичик корхоналарга 0,5 камайтирувчи коэффицент кўлланилиши белгиланган.
Ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи корхонамиз йилнинг 1-чорагида фаолият юритмаган ҳолатда чорак учун ЯСТ тўлашдан озод этиламизми ёки солиқ ҳисоб-китобида 0,5 камайтирувчи коэффицентни кўллаймизми?
Экспертларнинг жавоблари:

Ҳақиқатан ҳам асосий фаолият тури ишлаб чиқариш соҳасидаги фаолият бўлган корхоналар Ягона солиқ тўловининг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ягона солиқ тўловини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомга (МВ, ИВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 3.03.2011 йилда 2203-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган) мувофиқ ягона солиқ тўлови (ЯСТ) тўловчилари ЯСТни Солиқ кодексида белгиланган тартибда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан тегишли йил учун тасдиқланган ставкалар бўйича, лекин энг кам миқдордан - эгаллаб турган ер майдонидан келиб чиқиб, ушбу Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган пасайтирувчи коэффициентларни ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаб чиқарилган ер солиғининг уч бараваридан кам бўлмаган миқдорда тўлайдилар.

Шуни қайд этиш лозимки, 2203-сон Низомда корхона фаолияти ўзига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра вақтинча тўхтатилган тақдирда ҳам энг кам миқдорни ҳисобга олган ҳолда ЯСТ тўлашдан озод қилиниши назарда тутилмаган. Шу сабабли ҳатто реализация кўрсаткичлари бўлмаган тақдирда ер солиғининг 3 баравар суммасини ҳисобга олган ҳолда ЯСТ ҳисоблаб ёзиш керак.

Демак, сизнинг ҳолатингизда агар йилнинг 1-чораги учун ЯСТнинг ҳисоб-китоб суммаси нолга тенг бўлса, бюджетга чораклик ҳисоб-китобда ЯСТнинг энг кам миқдори тўланади.

Шуни билингки, ҳисобот даврида ишлаб чиқариш фаолияти амалга оширилмаганда, 2203-сон Низомнинг 1-иловасида кўрсатилган пасайтирувчи коэффициент қўлланилмайди.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.