Тўлов ва ҳисобот
Корхонада ҚҚС ҳисоб-китобининг 2-иловаси 0411 ва 0412-сатрлари қандай тўлдирилади? Юқоридаги шартли мисол билан тушунтириб беришингизни сўраймиз.
Сизда экспорт ҳар хил валютада амалга оширилганлиги сабабли, ҚҚС ҳисоботи 2 иловасининг изоҳ қисмида (жадвалдан пастда) кўрсатилгандай, 0411 ва 0412 сатрлар сўмда тўлдирилади.
НДС при реализации ниже себестоимости
Ҳа, товарлар таннархидан ёки товарлар олинган нархдан паст нархларда реализация қилинган тақдирда солиқ солиш мақсадлари учун солиқ солинадиган база товарларнинг таннархидан ёки товарлар олинган нархдан келиб чиқиб белгиланади. (2 абзац, 204- модда, СК).
ҚҚС ҳисоботида ҚҚС солинадиган ва солинмайдиган товарларни акс эттириш
Агар ҚҚС солинадиган ва солинмайдиган товарлар бўйича битта ҳисобварақ-фактура чиқарилган бўлса, Реестрнинг 6-устунида ҚҚСга тортилган товар суммаси ҚҚСсиз, 7-устунида у бўйича ҚҚС суммаси кўрсатилади.
Умумий овқатланиш корхоналарида алкоголли маҳсулотларни реализацияси бўйича қайси ставкада ЯСТ тўланади?
Умумий овқатланиш корхоналарида алкоголли маҳсулотларни сотиш ҳуқуқини берувчи рухсат гувоҳномаси асосида алкоголли маҳсулотлар сотишдан тушумга умумий овқатланиш корхоналари учун белгиланган 8 фоизлик ставкада ЯСТ солинади.
ҚҚС солиги солинмайдиган реализация қилиш обороти буйича кирувчи ККС хисоботда акс эттириш
ҚҚС ажратиб кўрсатилган счёт-фактура ва уни ўрнини босувчи ҳужжатларнинг ҳаммасини, қанақа оборотларда ишлатилишидан қатьий назар, ҚҚС ҳисоб-китобининг 4-иловасида акс эттиринг.
Таннархидан паст нархда сотишни ҚҚС ҳисоботида акс эттириш
Таннархидан паст нахда сотилган маҳсулот бўйича маълумот ҚҚС ҳисоботининг 0103-сатрида акс эттирилади. Лекин ушбу қоида ҚҚСдан озод этилган оборотларга тадбиқ этилмайди.