Жавоб берамиз

Шартнома муносабатлари

Korxonaning bazaviy hisoblash miqdorining 10 barobaridan yuqori barcha shartnomalari uchun yurist tasdig'i kerakmi? Agar kerak bo'lsa, bu qaysi normativ-huquqiy hujjatda keltirilgan?


Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилик ҳужжатларида шартнома баҳоси БҲМнинг 10 бараваридан ортиқ бўлган ҳолларда юрист хулосасини талаб қилувчи норма мавжуд эмас.

1. Ушбу ҳолатда мижоз билан қандай шартнома қилинади? 2. Корхона ҳақиқатдан ҳам мижозга ушбу хонадон текинга берилишини исботловчи қандай ҳужжат тақдим этиши керак? 3. Корхона тайёр хонадонни мижозга ҳисобварақ-фактура асосида берадими? 4. Агар шундай бўлса, мижоз бу суммадан даромад солиғини тўлайдими?


Оммавий танлов тўғрисидаги эълон топшириқнинг моҳиятини назарда тутувчи шартларни, баҳолаш мезонлари ва тартибини, уларни тақдим этиш жойи, муддати ва тартибини, мукофотнинг миқдори ва шаклини, шунингдек натижаларни эълон қилиш тартиби ва муддатларини ўз ичига олган бўлиши лозим.

Дидокс оператори оркали эркин шаклда юборилаётган ёки кабул килинаётган шартномаларни хукукий жихатдан тан олиниши кайси норматив хужжатлар билан тасдикланган? Ёки эркин шаклдаги шартномалар хукукий кучга эга эмасми?


ЭРИ билан тасдиқланган хужжатлар қоғозда расмийлаштирилган (имзо ва муҳр қўйилган) ҳужжатлар билан бир хил юридик кучга эга.

1. Жисмоний шахс билан МЧЖ ўртасида узоқдан қатнаб ишловчи ходимларнинг турар жойига ижара шартномаси тузиш мумкинми? 2. Қандай ҳолларда МЧЖ ва жисмоний шахс ўртасида турар жой ижараси шартномаси тузиш мумкин эмас?


Юридик шахс турар жойдан фақат фуқаролар яшаши учун фойдаланиши мумкин.

Улар билан қандай шартнома тузамиз?


Топшириқ асосида ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажариш учун ҳақ эвазига хизмат кўрсатиш шартномаси тузилади

Корхона ҚҚС тўловчи сифатида рўйхатга ўтганлиги тўғрисида ҳамкорларга хат юбориши


Корхона ихтиёрий шаклда хат ёзиб, электрон хужжат айланмаси операторлари орқали электрон шаклда юбориши мумкин.

Бажарилган ишлар тўғрисида далолатномани юбориш мажбурийми


Ҳисобварақ-фактура ва бажарилган ишлар далолатномаси - моҳияти ва мазмунига кўра турлича ҳужжатлар бўлиб, уларга ҳар хил ёндашув қўлланилади.

Шу қарздорликларни хат билан сўндирса бўладими?


Муқобил ўхшаш талабларни ҳисобга ўтказилиши йўли билан қарздорликни сўндирса бўлади.

Биринчи шартномага асосан тўланган маблағ олувчига қайтарилиши керакми ёки олдиндан тўлов шаклида ҳисобга олинадими? Умуман шартнома тўғри тузилганми?


Шартнома шартларига мувофиқ, закалат пули ижара тўлови учун йўналтирилиши белгиланган.

Бир корхона ичида товарлар реализация қилинмаслиги


Агар вазиятда ёзилгани каби хамма корхоналар бир жамиятга бирлаштирилиб, 1 та юридик шахс ҳисобланса, у ҳолда улар орасида олди-сотди операциялари амалга оширилмайди.

А корхона бу вазиятда ҳосил бўлган 500 сўм кредитор қарздорликни қандай ёпиши керак?


Ушбу ҳолатда сиз импорт шартномасига тегишли ўзгартиришлар киритиб, ушбу маълумотларни Ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига киритишингиз керак.

Shu sababli faoliyatni korxonamiz va hokimiyat o'rtasida bir yil uchun shartnoma (kelishuv) imzolagan holda, jismoniy shaxslar bilan shartnoma tuzmasdan faqat ko'rstailgan xizmatlar uchun hisobvaraq-faktura rasmiylashtirib amalga oshirishimiz mumkinmi?


Юридик шахсларнинг фуқаролар билан битимлари ёзма шаклда тузилиши керак.

Хизмат кўрсатувчи корхона томонидан эҳтиёт қисмлар алмаштирилиши


Хизмат кўрсатиш шартномаси бўйича ижрочи буюртмачининг топшириғи билан ашёвий шаклда бўлмаган хизматни бажаради.

Субсидия асосида кредитга олинган квартирани бошқа шахсга расмийлаштирилмаслиги

Телефонларни кафолатли таъмирлашни расмийлаштириш


Телефонларни кафолатли таъмирлашда аҳоли билан бажарилган ишлар далолатномаси расмийлаштирилади.