Жавоб берамиз

Даромадлар

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам бериш


Одатда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзида кўрсатиладиган моддий ёрдам ҳамма ходимларга бир хил миқдорда берилади.

Талаба қиз олий ўқув юртида ўқиш учун контракт суммасини тўлаганида ўзи ёки отаси томонидан ЖШДС бўйича имтиёз қўлланилиши


Агар талаба қиз 26 ёшга тўлмаган бўлса, унинг отаси 2019 йилда даромад солиғи солинадиган даромадларига нисбатан ушбу имтиёздан фойдаланиш ҳуқуқига эга.

Ходимга совға берилганда ҚҚС ва даромад солиғи бўйича мажбуриятлар


Солиқ даври мобайнида берилган меҳнатга тўланадиган ҳақнинг энг кам миқдорининг 2,11 баравари қийматидаги совғаларга ЖШДС солинмайди.

Фахрий унвон учун тўловлар даромад солиғига тортиладими?


Ҳа, фахрий унвон учун тўловлар даромад солиғига тортилади.

Ютуқ ЖШДС ва ЯИТга тортиладими?


Ютуқлар жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари жумласига киритилиб (СК 178-модданинг 9-банди) жисмоний шахс даромад солиғига умумбелгиланган тартибда тортилади, ягона ижтимоий тўлов солинадиган объект ҳисобланмайди (СКнинг 306, 307-моддалари).

Ходимга харажатларни қоплаб беришда солиққа тортиш масалалари


Жисмний шахсга тўлаб (қоплаб) бериладиган харажатнинг турига қараб, солиқ солиш мақсадида турлича эътироф этилиши ва шунга қараб ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадалига тортилиши ёки тортилмаслии мумкин.

Пахта йиғим-теримида текинга берилган иссиқ овқат бўйича қандай солиқ оқибатлари бор?


Иссиқ овқат қиймати пахта терганлик учун тўлов эмас, балки ходимларнинг компенсация шаклидаги даромад бўлганлиги сабабли уларга нисбатан ЖШДС бўйича имтиёз қўлланмайди.