Жавоб берамиз

Фойда солиғи

Бажарилган ишнинг қайси тоифага киришини аниқлаш


ИФУТ – иқтисодий фаолият турлари таснифлагичидир. Бу таснифлагичга изоҳлар ҳам мавжуд.

Воситачи томонидан акция ўтказилиши


Агар корхона товарни воситачи сифатида сотса, у товарнинг эгаси ҳисобланмайди. Шу сабабли акцияни ташкил этишда, аввало, воситачилик шартномаси шартларини инобатга олиш лозим. Агар шартномада чеклов бўлмаса, корхона сотувни рағбатлантириш мақсадида ўз ҳисобидан акция ўтказиши мумкин.

Фойда солиғи ставкасини 50% пасайтириш шартлари


Бу имтиёзни қўллаш учун 100 млрд сўм миқдоридаги чегара бу икки календарь йили учун алоҳида қўлланилади.

Футбол клубини молиялаштиришга хомийлик


Ҳомийлик қилишга йўналтирилган харажатлар фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегирилмайди.

Лаборатория таҳлили учун хорижга руда юборилди


Агар рудага бўлган мулк ҳуқуқи ҳақ эвазига харидорга ўтказилмаса, шартнома бўйича сотиш баҳоси ва тушум бўлмаса, бу ҳолатни товар реализацияси сифатида малакалаш мумкин эмас.

Импорт қилинган технологик қолиплар бўйича харажатларни қоплаш


Технологик қолиплар чет эл корхонаси мулки ҳисобланганда, харажатларни қоплаш суммалари компенсация сифатида баҳоланиши мумкин.

Товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида олди-сотди қилишда солиқ оқибатлари


Сизнинг вазиятингизда фойда солиғи бўйича солиқ оқибатлари вужудга келади.

Дивидендларга солиқ солиш ва бухгалтерия ҳисобида акс эттириш


«А» МЧЖнинг олган дивиденди солиқ агенти бўлмиш «Б» МЧЖда солиққа тортилади.

Омонатларни кафолатлаш жамғармасига тўланадиган маблағлар чегириладиган харажатми


Тижорат банклари томонидан ҳар ойда омонатларни кафолатлаш жамғармасига маблағлар «Банклардаги омонатларни ҳимоя қилиш кафолатлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ тўланади.

 

Дивиденд олингандан кейинги солиқ оқибатлари


Юридик шахс томонидан Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентига тўланадиган дивидендларга тўлов манбаида солиқ солинади ва бундай даромадларни олувчи томонидан солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланади.

Жарима сифатида ундирилган пул маблағларини эҳсонга йўналтириш


Қанча миқдордаги суммани эҳсон қилиш қонунчилик томонидан тартибга солинмайди, бу масала корхонанинг ўзида ҳал этилади.

Импорт товарлари бўйича қўшимча ҳисобланган ҚҚСни фойда солиғи ҳисоботида акс эттириш тартиби


Қўшимча ҳисобланган ҚҚС суммасига расмийлаштирилган бир томонлама ЭҲФдаги акс эттирилган сумма фойда солиғи ҳисоб-китобининг 1-иловаси 041-046 сатрларидан бирида акс эттириш лозим.

Ҳадяга имтиёз излаб


Корхона учун фойда солиғига тортиш мақсадида жисмоний шахсга берилган ҳадя тарзидаги харажат чегирилмайдиган харажат ҳисобланади.

Ходимни даволаш харажатлари чегириладиган харажатми


Жисмоний шахснинг моддий наф тарзидаги даромадлари ҳисобланадиган харажатлари фойда солиғи базасини аниқлашда чегириб ташланмайдиган харажатлар жумласига киради.

Ижтимоий инфратузилма объектини қуриб беғараз бериб юборишда фойда солиғи бўйича харажатларни тан олиш


Ушбу норма фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлаш мақсадида қўлланилади, бухгалтерия ҳисобига алоқадор эмас.