Жавоб берамиз

Мулк солиғи

2022 йил учун мол-мулк солиғи солиқ базасини баҳолаш натижалари асосида камайтириш мумкинми


Агар корхона 2022 йилда мол-мулк солиғи солиқ базасини аниқлашда баҳолаш натижаларидан фойдаланмоқчи бўлса, баҳолаш натижаларини 2022 йил 1 октябргача тақдим этиши лозим бўлган.

Санаторийнинг тозалаш иншоотларига мол-мулк ва ер солиғи бўйича имтиёз қўлланиладими


Мол-мулк солиғи ва ер солиғи бўйича имтиёзлар соғлиқни сақлаш объектларига қўлланилади.

Иссиқхонада қулупнай етиштиришда ер ва мол-мулк солиқлари бўйича имтиёзлар борми


СК 414 ва 428-моддаларида мол-мулк ва ер солиқлари бўйича солиқ имтиёзлари белгиланган. Корхонангизга тўғри келадиган солиқ имтиёзлари мавжуд бўлса, улардан фойдаланишингиз мумкин.

Фармацевтика маҳсулотларини сотадиган корхона мол-мулк солиғидан имтиёз қўллашга ҳақлими


Йўқ, корхонангиз СК 414-моддаси 1-қисмига кўра соғликни сақлаш объектлари учун мол-мулк солиғи бўйича белгиланган солиқ имтиёзини қўллашга ҳақли эмас.

Янги мол-мулк сотиб олинганда мол-мулк солиғини тўлаш


Харидор бино учун мол-мулк солиғини унга мулк ҳуқуқи ўтгандан сўнг тўлашни бошлайди.

Қурилиши тугалланмаган объектга мол-мулк солиғи


Кўчмас мулк юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ учун солиқ солиш объекти ҳисобланади.

Тугалланмаган қурилиш объектлари учун мол-мулк солиғи ставкаси


Тугалланмаган қурилиш объектларига нисбатан СК 415-моддасининг 2-қисмида келтирилган ставка қўлланилади.

Қурилиши тугалланмаган объект бўйича мол-мулк ва ер солиқлари


Бундай объектга доир мол-мулк солиғи солиш объекти тугалланмаган қурилишнинг ўртача йиллик қиймати тарзида аниқланади.

Мол-мулк солиғи бўйича бўнак тўловларини ҳисоблаб чиқариш учун маълумотномани тақдим этиш


Солиқ бўйича мажбуриятлари солиқ даври мобайнида юзага келган солиқ тўловчилар солиқ суммаси тўғрисидаги маълумотномани солиқ мажбурияти юзага келган санадан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай тақдим этади.

Мулкни баҳолаш ҳуқуқи


Агар объектнинг 1 кв. метри қиймати ушбу бандда белгиланган энг кам қийматдан паст бўлса, солиқ тўловчи кўчмас мулк объектлари қийматини мустақил баҳолашни амалга оширишга ҳақли.

Янги қурилган бино учун мол-мулк солиғини тўлаш


Ўзбекистон Республикаси ҳудудида СК 411-моддасига мувофиқ солиқ солиш объекти ҳисобланувчи кўчмас мулкка эга бўлган Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари мол-мулк солиғи тўловчиларидир.

Қачон қурилиш объекти мол-мулк солиғи бўйича тугалланмаган қурилиш ҳисобланади


Бинонинг қурилиши қурилишга рухсат юборилган ойдан эътиборан йигирма тўрт ой ичида тугалланмаса, ушбу объект тугалланмаган қурилиш ҳисобланиб ва мол-мулк солиғи объекти ҳисобланади.

Корхона меҳмонхона учун ижарага берилган бино бўйича мулк солиғи ва ер солиғи имтиёзларини қўллашга ҳақлими


Бинони меҳмонхона учун ижарага берувчи корхона мулк солиғи ва ер солиғи бўйича имтиёзни қўллашга ҳақли эмас.

Юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ базаси


Мол-мулк солиғи базаси бинонинг майдони эмас, балки унинг ўртача йиллик қолдиқ қиймати ҳисобланади.

Жисмоний шахсга ва хусусий мактабга мол-мулк ва ер солиқларидан имтиёз мавжудми?


Хусусий мактаб мол-мулкдан оператив ижара асосида фойдаланганида умумий ўрта таълим соҳасида таълим муассасалари учун берилган имтиёздан фойдалана олмайди.