Саволнинг ID си: 10025
2018 йилдан киритилган ўзгаришларга асосан мол-мулк солиғи бўйича солиқ солиш объекти бўлиб фақат кўчмас мулклар белгиланган.
Солиқ солиш мақсадида кўчмас мулкларга қандай мулклар киради ва ушбу кўчмас мулк атамаси қайси қонун ёки меъёрий хужжат билан белгиланган?
Экспертларнинг жавоблари:

Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига 29.12.2017й. ЎРҚ-454-сонли Қонуни билан киритилган ўзгартиришларга мувофиқ 2018 йил 1 январдан бошлаб юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича солиқ солиш объекти бўлиб қуйидаги мол-мулклар ҳисобланади (СКнинг 266-моддаси):

  •  кўчмас мулк, шу жумладан молиявий ижара (лизинг) шартномаси бўйича олинган кўчмас мулк;
  •  тугалланмаган қурилиш объектлари;
  •  белгиланган муддатда ишга туширилмаган асбоб-ускуналар.

Молия вазирлиги томонидан берилган тушунтиришларга асосан, хозирги кунда юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқ бўйича солиқ ҳисоботи шаклларига тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда. Ушбу ҳисобот шаклларида, солиқ солиш мақсадида кўчмас мулк объектларига кирадиган мол-мулклар рўйхати акс эттирилиши кўзда тутилади. 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.