Саволнинг ID си: 10135
Корхона ходим аризасига асосан 19 ёшга тулган фарзандининг университетда контракт асосида укиши учун ойлик иш хакидан ушлаб утказиб бериши суралган. Ходимнинг 2018 йил январь ойида хисобланган иш хаки микдори куйидагича: Ишлаган иш соатига кура: 636 925 сум Бепул иссик овкат билан таъминлаш харажати: 128 724 сум . Жами хисобланган иш хаки: 765 649 сум. Бепул иссик овкат билан таъминлаш харажатлари ходимнинг иш хакидан ушлаб колинади - 128 724 сум. Ходим имтиёз куллаган холда ишчининг кулига тегадиган барча суммани контракт туловига утказишни сурамокда.
1. Ходим фарзанди учун ОЎЮ контрактини тўлашга иш ҳақини йўналтирса, ундан қанча миқдорда ЖШДС, ШЖБПТ, пенсия жамғармасига ажратма ҳисобланади? 2. Контракт тўловига қанча сумма ўтказилади?
Экспертларнинг жавоблари:

ЖШДС бўйича имтиёз фақат ОЎЮда ўқиш учун тўланган суммага қўлланилиши мумкин (СКнинг 179-моддаси 31-банди).

Шунинг учун дастлаб имтиёз қўлланадиган ва қўлланмайдиган суммани аниқлаб олиш керак. Қолган суммаларга имтиёз қўлланмайди, мос равишда уларга ЖШДС ҳисобланади.

Корхона иш ҳақи тарзидаги даромадлардан белгиланган тартибда фуқароларнинг мажбурий суғурта бадалларини ушлаб қолиб пенсия жамғармасига ўтказиб бериши мажбур. Сизнинг ҳолатда жами иш ҳақи тарзидаги 765 649 сўм даромадларга 61 252сўм суғурта бадаллари ҳисобланади (765 649 х 8%).

Шунингдек корхонангиз 128 724 сўмовқат пулини ушлаб қолмоқчи.

Демак, иш ҳақидан 189 976 сўм (61252+128724) ОЎЮ ўтказилмайди ва ушбу сумма ЖШДСга тортилади. Унга шкала бўйича ҳисобланган ЖШДС 1330 сўм тенг бўлади ((189 976 – 172 240) х 7,5%).

Юқоридагилардан келиб чиқсак, корхонангиз ОЎЮга 574 343 сўмниўтказиб берса бўлади, тегишинча ушбу суммага нисбатан имтиёзни қулласа бўлади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.