Саволнинг ID си: 10222
Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 60-63-моддаларида бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари даромадлари келтирилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 29.12.2017 йилдаги ПҚ-3454-сон Ўзбекистон Республикасининг 2018 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисидаги Қарорининг 23-бандига асосан Ўзбекистон Республикаси Бюджет кодексининг 60-63 моддаларида кўрсатилган манбалар ҳисобидан қўшимча даромад олаётган бюджет ташкилотлари барча турдаги солиқлар, Республика йўл жамғармасига йиғимларва давлат мақсадли жамғармаларига ажратмалар тўлашдан 2023 йил 1 январгача озод этилди.
Бюджет ташкилоти томонидан Бюджет кодексининг 60-63-моддаларида келтирилган даромадларнинг қайсиларига нисбатан солиқлар ҳисоблаб чиқарилиши керак бўлишини ва қайсиларига нисбатан солиқлар ҳисоблаб чиқарилмаслигини ҳар бир даромад тури юзасидан аниқ кўрсатиб беришларингизни сўрайман.
Экспертларнинг жавоблари:

Бюджет ташкилоти томонидан Бюджет кодексининг 60-63-моддаларида белгиланган манбалардан олинган қўшимча даромадларнинг барчасига нисбатан солиқ имтиёзлари қўлланади (29.12.2017 й. ПҚ-3454 23-банди).

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.