Саволнинг ID си: 10317
Ташкилотимиз МЧЖ 16.11.2017 йилда ташкил этилган. 13910 ОКЭД бўйича фаолият олиб борамиз. Вақтида ДСИга Ягона Солиқ тўловига ўтиш тўғрисида хабар бермаганмиз, шу сабабли хозирда умумбелгиланган солиқларни тўлаймиз. Шуни айтиб утиш лозимки, ҳеч қандай ишлаб чиқариш бошланмади. Ўтган давр учун топширлган солиқ ҳисоботида хатоликка йўл қўйилганлиги сабабли биздан пеня ҳисобланган ҳолда Фойда солиғи ундириб олинди. Кейин ҳисоботни тузатиб қайта топширганмиз. Шу сабабли ортиқча тўланган солиқ суммаси юзага келган.
Корхона ортиқча ундириб олинган Фойда солиғи суммасини қайтиб олишга ҳақлими?
Экспертларнинг жавоблари:

Солиқнинг бирор-бир тури (шу жумладан бошқа мажбурий тўловлар) бўйича хато топширилган солиқ ҳисоботини қайта топшириш натижасида ёки бошқа сабаб билан ортиқча тўланган сумма юзага келадиган бўлса, бу ортиқча тўланган солиқ суммаси СКнинг 57-моддасига асосан солиқ тўловчининг ёзма аризасига биноан қайтариб берилади. Лекин бунда аввал СКнинг 56-моддасида кўрсатилган амаллар бажарилади. Яъни, аввал шу солиқ тури бўйича жарима ва пеня суммалари сўндирилади (агар улар бўлса). Кейин эса, солиқ тўловчининг бошқа солиқ ёки мажбурий тўловлар тури бўйича қарздорлиги бўлса, ортиқча тўланган сумма солиқ тўловчининг ёзма аризасига биноан уларни қоплаш учун йўналтирилиши керак. Бюджетга ортиқча тўланган суммани қайтиб олиш ёки бошқа солиқлар бўйича қарздорликни сўндиришга йўналтириш учун аризани солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали жўнатиш ҳам мумкин.

СКнинг 56-57 моддалари билан батафсил танишиб чиқишни тавсия қиламиз.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.