Саволнинг ID си: 10403
Корхона жисмоний шахс билан жорий йилнинг сўнгига қадар амал қилувчи фуқаролик-ҳуқуқий шартнома имзолади, шартнома бўйича жисмоний шахс қурилиш бўйича хизмат кўрсатади (инженер-технолог сифатида). Шартномада ҳар ой сўнгида ишларни топшириш қабул қилиш далолатномасига асосан белгиланган миқдорда ҳақ тўланиши кўзда тутилган. Бироқ, корхонамиз асосан вилоятларда ишлаб чиқариш завод фабрикаларини молиялаштириш билан боғлиқ эканлиги, табиийки, фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича хизмат кўрсатаётган жисмоний шахс вилоятларда тез тез сафарда бўлишини тақозо этади.
Қизиқ ҳолат рўй берди, ушбу шахс корхона бухгалтериясига сафарга кетаётганлигини, сафар харажатлари учун бўнак тариқасида маълум суммани унинг пластик карточкасига ўтказиб беришларини сўради.
Бироқ, "ЎзР ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида" Низомнинг 1-банди моҳиятидан келиб чиққан ҳолда, сафар харажатлари фақатгина корхонада меҳнат шартномаси бўйича ишлаётган ходимларгагина қоплаб берилишини айтдик. Бирок, агар ушбу жисмоний шахс ой мобайнида бир неча вилоятларга мунтазам равишда сафар уюштириб турса ва харажатларни узи копласа, шартномада кайд этилган хак харажатлар чегирилгандан сунг унинг нормал хаёт эхтиёжларини коплаш учун хам етарли булмаслиги мумкин. Иккинчи тарафдан, агар сафар харажатларининг тахминий суммасидан келиб чикиб шартнома суммасини узгартириш назарда тутилса, кейинги ойларда сафар харажатлари аввалги ойлардан сезиларли фарк килиш эхтимоли хам бор.
1.Юқоридаги ҳолат юзасидан тавсия беришингизни сўраймиз: фуқаролик-ҳуқуқий шартномада сафар харажатларини қоплаш назарда тутилиши мумкинми?
2.Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича ишлаётган жисмоний шахсларнинг даромадига тўлов манбаида солиқ солишнинг хусусиятларини тушунтириб берсангиз: бизнинг ҳолатда жисмоний шахснинг аввалги иш жойидан даромадлари тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилган.
Экспертларнинг жавоблари:
Мақоланинг тўлиқ матнини ўқиш учун сайтга киринг (рўйхатдан ўтинг)
Войдите под своей учетной записью или зарегистрируйтесь.
norma.uz сайтидаги ўз ҳисоб ёзувингиздан фойдаланишингиз мумкин