Саволнинг ID си: 10420
Ташкилотимиз - ЎзР Вазирлар Махкамаси хузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалик техникаси ва технологияларини сертификатциялаш ва синаш давлат маркази(ЎзҚТТСДМ-ўзбекча.УзГЦИТТ-русча). Фаолиятимиз: қишлоқ хўжалик техникаси ва технологияларини сертификатциялаш ва синаш ҳамда илмий тадқиқот ишларини олиб бориш. ЎзҚТТСДМга қарашли бўлинма ва ташкилотлар йўқ. Штат жадавли лойиҳасида юрисконсульт лавозим разряди 01.05.2017 йилдаги 250-сонли ВМҚда 14- разряд белгиланган. Ушбу қарорнинг 5-иловаси бўйича талаб қиланган минимал нормативлар ва мезонлар ҳисоблаб чиқилганда юридик хизматларнинг минимал штат бирликлари учун ҳисобланган коэффициент миқдори 0.49 ни ташкил қилди ва битта штат бирлигига тўғри келмади. Иш кўлами минимал нормативлар ва мезонларда кўрсатилган талаблардан учтасигагина жавоб бермокда (1;6;7-устунлар). Биз қайси разряд бўйича ойлик маош ҳақи белгилашимиз керак?
Кўрсатилган кўрсаткичлар бўйича юрисконсульт лавозим разярядини (фикримизча 14 разряд бизнинг корхонамиз юристконссульти учун баланд разряд хисобланади) белгилашда тушунтириш беринг.
Экспертларнинг жавоблари:

ВМ ҳузуридаги Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги техникаси ва технологияларини сертификатлаш ва синаш давлат маркази (кейинги ўринларда - Марказ) илмий-тадқиқот фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган давлат муассасасидир (1.08.2013й. 214-сонли ВМҚга 1-илова).9.12.2003 йилдаги ПФ-3358 га кўра,  вазирликлар, давлат қўмиталари, қўмиталар, агентликлар, шунингдек улар ҳузурида ва  Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида ташкил этиладиган давлат бошқаруви тузилмалари республика давлат бошқаруви органлари жумласига киради. Ушбу Фармондан шундай хулоса келиб чиқадики, Марказ республика давлат бошқаруви органлари жумласига кириши лозим. Аммо,  Республика давлат бошқаруви органлари рўйхатида  Марказ кўрсатилмаган (9.12.2003 йилдаги ПФ-3358 га Илова). Фикримизча, марказнинг ҳуқуқий мақомини аниқлаб, тегишли ҳужжатларга ўзгартиришлар киритиш керак.

1.05.2017даги 250-сонли ВМҚнинг (кейинги ўринларда - қарор) 1-иловасига кўра, республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг юрисконсультларга Ягона тариф сеткасининг 11 разряди бўйича хақ тўланилади. Ушбу илованинг изоҳига кўра, битта штат бирлигидан иборат республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизмати ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш разрядлари юридик бўлим бошлиғи учун белгиланган даражада белгиланади. Ўз навбатида, юридик бўлим бошлиғига Ягона тариф сеткасининг 14 разряди бўйича меҳнат ҳақи тўланилиши белгиланган.

Қарорнинг 5-иловасида давлат органлари ва ташкилотларнинг ташкил этишнинг минимал нормативлари ва мезонлари белгиланган ва ушбу кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда юридик ҳизматларнинг минимал штат бирликлари сони берилган. Саволда ёзиб ўтилганки, юридик хизматларнинг минимал штат бирликлари учун коэффициент миқдори хисоблаб чиқилганда умумий кўрсаткич 0.49 ташкил қилди. 5-иловада берилган изоҳда, агар сон 0.25 дан ортиқ бўлганда ушбу сон 0,50 гача яхлитланади деб кўрсатилан. Аммо, республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларда бундай сон белгиланман. Шуни айтиб ўтиш жоизки, 5-иловадаги кўрсаткичлар минимал штат бирликлар сонини ташкил қилади. Демак, давлат органлари ва ташкилотлар ўз эхтиёжига кўра штат бирликлар сонини кўпайтиришга ҳақли. Бундан ташқари, қарорнинг 4-иловасида юрисконсульт штати 1 штат бирлигини ташкил қилади.

Юқоридагилардан шундай ҳулоса келиб чиқадики, республика даражасидаги давлат органлари ва ташкилотлардаги юрисконсульт лавозимида ишлаётган ҳодим учун Ягона тариф сеткасининг 11 разряди бўйича хақ тўланилиши лозим ва бундай органлар ва ташкилотларнинг юридик хизматида битта штат бирлиги мавжуд бўлса тегишли ҳодимга Ягона тариф сеткасининг 14 разряди бўйича меҳнатга ҳақи тўланилиши керак.

 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.