Саволнинг ID си: 10541
Деҳқон бозори маъмурияти МЧЖ нинг умумий йиғилиш қарорига асосан МЧЖ таъсисчиси ҳисобланмиш туман ҳокимлигининг топшириғига асосан Янги йил байрами муносабати билан боқувчисини йўқотган ва ногирон болага 200 000 сўм маблағни маҳалла фуқаролар йиғини ҳисоб рақамига ўтказиб берди. Бундан ташқари, МЧЖ Янги йил муносабати билан ва ҳокимликни топшириғига асосан ота-онаси йўқ, кам таъминланган оилалар фарзандлари учун Янги йил совғалари харид қилиб хомийлик сифатида тақдим этди. МЧЖ таъсисчи ҳисобланмиш хокимиятни топшириғига асосан табиий офат натижасида катта зарар кўрган оилаларга (рўйхатга асосан) МЧЖ қурилиш материаллари харид қилиб хомийлик кўрсатган.
1. Бундай жараёнларни қонуний расмийлаштириш тартиби қандай? 2. МЧЖ учун ҳамда хомийлик совғалари ва пул мукофоти олган шахслар учун қандай солиқ оқибатлари юзага келади? 3. Мазкур амалиётлар бухгалтерия ҳисобида қандай проводкалар билан расмийлаштирилади?
Экспертларнинг жавоблари:

Корхоналар хомийлик ёрдами сифатида бошқа ташкилотларга, шу жумладан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига мол-мулк бериши ёки пул маблағи ўтказганида қуйидаги ҳужжатлар расмийлаштирилади:

  •  Раҳбар бўйруғи
  •  Шартнома
  •  Товар берилганида – Счёт фактура ёки далолатнома (“тўловсиз” ёзуви киритилади)
  •  Пул маблағи берилганида –Тўлов топшириқномаси

Умумбелгиланган солиқлар тўловчиларида ҳомийлик ва ҳайрия ёрдамлари тарзидаги маблағлар фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайдиган харажатлар деб ҳисобланади, яъни солиқ солинадиган базага қўшилади (СКнинг 147-моддаси). Бироқ, улар СКнинг 159-моддасига биноан солиқ солинадиган фойдани камайтириш тарзидаги имтиёздан фойдаланишлари мумкин. Давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий тўловлар бўйича солиқ солинадиган базага киритилмайди.

ЯСТ тўловчи корхоналарда экология, соғломлаштириш ҳамда хайрия жамғармаларига, маданият, соғлиқни сақлаш, меҳнат, аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш, жисмоний тарбия ва спорт, таълим муассасаларига бепул бериладиган товарлар солиқ солинадигана базага кирмайди. Бошқа ҳолларда эса текинга берилган товарлар қиймати СКнинг 355-моддасида белгиланган тарзда солиққа тортилади. Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига ҳайрия сифатида берилган пул маблағлари ЯСТ тўловчининг харажати ҳисобланади ва унда бу билан боғлиқ солиқ оқибатлари юзага келмайди.

Жисмоний шахсларга фавқулодда ҳолатлар (шу жумладан табиий офат) муносабати билан моддий ёрдам берилганида, шунингдек ота-онаси йўқ, кам таъминланган оилалар фарзандлари юридик шахслардан байрам муносабати билан совға олганида ушбу жисмоний шахсларда ҳеч қандай солиқ ва мажбурий тўловлар оқибати юзага келмайди (СКнинг 179, 306-моддалари).

Бухгалтерияда қуйидагича акс эттирилади.

Пул маблағи маҳалла қўмитасига ўтказилганида:

Операция мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

Ҳужжат

Пул маҳалла ҳисобрақамига ўтказилди

9430 "Бошқа операцион харажатлар"

5110 "Ҳисоб-китоб счёти"

Раҳбар буйруғи,шартнома, тўлов топшириқномаси

Совға ёки қурилиш материаллари берилганида:

Операция мазмуни

Счётлар корреспонденцияси

Ҳужжат

Товар харид қилинди

1090 "Бошқа материаллар"

6010 "Тўланадиган счётлар"

Раҳбар буйруғи, шартнома, тўлов топшириқномаси, кирувчи счёт-қактура

Товар бевосита жисмоний шахсга топширилса

9430 "Бошқа операцион харажатлар"

1090 "Бошқа материаллар"

Товар топширилгани тўғрисида далолатнома

ёки                                                            

Товар маҳалла қўмитаси ёҳуд бошқа юридик шахс орқали берилса

4890 "Бошқа дебиторлар қарзлари"

1090 "Бошқа материаллар"

Шартнома, товар топширилганини тасдиқловчи счёт-фактура ёки далолатнома

9430 "Бошқа операцион харажатлар"

4890 "Бошқа дебиторлар қарзлари"

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.