Саволнинг ID си: 10605
Жисмоний шахс ва корхона ўртасида имзоланган фуқаролик-хуқуқий шартномада хизмат юзасидан бориб келиш (служебная поездка) харажатлари қоплаб берилиши кўзда тутилган. Ушбу жисмоний шахс вилоятларга сафардан қайтишда мехмонхона хизматлари учун счет фактура тақдим этмоқда, ушбу хисобварак фактурага асосан меҳмонхонага корхона ҳисобрақамидан пул ўтказиб берилмокда.
1. Фуқаролик-ҳуқуқий шартнома бўйича хизмат кўрсатаётган ходимнинг хизмат юзасидан бориб келишдаги қопланадиган харажатлар, шу жумладан меҳмонхона харажатлари қиймати ЖШДС, ЯИТ ва суғурта бадалларига тортиладими? 2. Жавобни ҳам ўзбек, ҳам рус тилларида тақдим этишингизни илтимос қиламиз.
Экспертларнинг жавоблари:

Ўзбек тилида.

Корхона билан жисмоний шахс ўртасида тузиладиган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида юзага келадиган муносабатлар Фуқарлик кодекси билан тартибга солинади. Бундай ҳолатларда  белгиланган нормаларда Меҳнат кодексига асосан тўланадиган (қоплаб бериладиган) тўловлар қўлланилмайди. Жисмоний шахсга фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномада назарда тутилган харажатлар қоплаб берилиши қонун ҳужжатларига зид эмас. Лекин бундай тўловлар жимоний шахснинг жами даромади таркибига киритилади ва тўлиқ миқдорда жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи (ЖШДС), суғурта бадали ҳамда ягона ижтимоий тўловга (ЯИТ) тортилади (СКнинг 171, 306 – моддалари). Шу сабабли, жисмоний шахс билан тузилган фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномада жисмоний шахсга тўланадиган ҳақ суммасини белгилашда ЖШДС ва мажбурий тўловларнинг таъсирини инобатга олиш мақсадга мувофиқ бўлади.

Рус тилида.

Отношения, возникаемые по договору гражданско-правового характера между предприятием и физическим лицом, регулируются положениями Гражданского Кодекса. В таких случаях нормы Трудового Кодекса касатально расходов работников, которые впоследствии будут возмещены работодателем не применяются. Законодательство не запрещает предусмотреть в договоре гражданско-правового характера возмещение расходов связанных с выполнением физическими лицами своих обязанностей по договору. Однако, такие выплаты включаются в совокупный доход физического лица и облагаются подоходным налогом (НДФЛ), страховыми взносами, а также единым социальным платежем (ЕСП) в полном объеме (ст. 171, 306  НК). Поэтому, при определении суммы вознаграждения в договоре гражданско-правового характера целесообразно учесть эффект НДФЛ и обязательных платежей.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.