Саволнинг ID си: 10730
Менинг ёшим 32да. Турар уйимни сотиб янги қурилаетган уйлардан Ипотека кредит қилиб олмоқчиман.
Агар ипотека кредит олсам ойлик маошимдан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ушланиб қоладими?
Экспертларнинг жавоблари:

СКнинг 179-моддаси 30-бандига асосан жисмоний шахсларнинг қуйидаги мақсадларга йўналтирилган иш ҳақи ва бошқа даромадларига ЖШДС солинмайди:

  • ёш оила аъзоларининг шахсий уй-жой ёки кўп қаватли уйда хонадон қуриш, таъмирлаш ва сотиб олиш учун олинган ипотека кредитлари ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган даромадлари;
  • қонун ҳужжатларида белгиланган манбалар ҳисобидан қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда иморат қурувчилар, шунингдек уларнинг оила аъзоларининг ушбу кредитлар ва улар бўйича ҳисобланган фоизларни қоплаш учун йўналтирилган даромадлари.

Ёш оилалар тоифасига – турмуш қурганларнинг ёши 30 ёшдан ошмаган, ёки болаларни (болани) 30 ёшдан ошмаган ота-онадан бири, шу жумладан, турмушидан ажрашган эркак (аёл), бева (бева аёл) кишилар тарбиялаётган оилалар киритилади (ЎзР Президентининг 18.05.2007 йилдаги № ПФ-3878 Фармони, 3-банди).

Қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қуришни амалга ошираётган жисмоний шахслар учун ёш бўйича чеклов қўйилмаган (ЎзР Президентининг 03.08.2009 йилдаги № ПҚ-1167 қарори).

Сизнинг ёшингиз ўттиздан ошгани учун ёш оила аъзоси таснифига тўғри келмайсиз. Лекин, бизнинг фикримизча иш ҳақингизни қишлоқ жойларда намунавий уй-жой қуриш учун белгиланган тартибда олинган кредитларни қоплашга йўналтирсангиз, ЖШДС бўйича юқорида кўрсатилган имтиёздан фойдаланишингиз мумкин. 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.