Солиқ тўловчиларнинг даромадлари ҳамда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш учун улар бўйича тегишли чегирмалар тўлов тўланган вақт ва пул келиб тушган санадан қатъи назар, улар тааллуқли бўлган ҳисобот даврида акс эттирилади (ҳисоблаб ёзиш усули) (СКнинг 39-моддаси 2-хатбошиси).
Терминал орқали пластик картадан пул ечиб олиш йўли билан товарлар реализация қилинганида, пластик картадан пул ечиб олинган куни товар мижозга топширилади ва айнан шу кун реализация санаси бўлиб ҳисобланади.
Ечиб олинган пулнинг ҳисобрақамга кечикиб келиши – бу табиий ҳол. Мижоздан олинган пулни акс эттириш учун бухгалтерияда 5700 счётлар гуруҳида қўшимча счёт очилади, масалан 5720 “Йўлдаги пул маблалари – Терминал”.
Бухгалтерия ўтказмалари
Пластик картадан ечиб олинган пулларни акс эттириш учун:
Дт 5720 “Йўлдаги пул маблалари – Терминал”
Кт 9010 “Товарларни сотишдан даромад”
Ушбу ўтказма кунига бир марта, кун давомида терминал карта орқали қабул қилинган жами суммага берилиши мумкин.
Пул маблағи ҳисобрақамга келиб тушганида:
Дт 5110 “Ҳисоб-китоб счёти”
5720 “Йўлдаги пул маблалари – Терминал”
Ушбу ўтказма ҳисобрақамга келиб тушган суммага берилади. Ҳисобрақамга пул маблағлари бўлакларга бўлинган ҳолда бир неча кун давомида келиб тушиши мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.