Саволнинг ID си: 10886
Фуқаро 2016-йилда кўп қаватли уй олиш учун "Ипак йўли" банк бўлимидан 156,0 млн сўм қийматдаги уй учун кредит расмийлаштирган. Ходим ишлайдиган АЖ, жамиятни ва касаба қўмитасини йиғилиш баённомасига асосан келгуси 5 йилда ходимнинг иш ҳақи ҳисобидан бўлиб-бўлиб тўлаш шарти билан 38,0млн сўм бошланғич тўловни амалга оширган.Қолган маблағлар расмийлаштирилган кредит ҳисобидан тўлаб берилган. АЖ томонидан ишчига берилган 38,0 млн сўм бошланғич тўлов, унинг иш ҳақидан 50 фоизи миқдорида чегириб қолинмокда.
Ходимнинг иш ҳақи уй олиш учун банкдан олган кредитини тўлашга ҳамда иш жойи тўлаб берган бошланғич тўлов учун қарзини ёпишга йўналтирилса, ушбу ҳолатда ходимга даромад солиғидан имтиёз қўллаш мумкинми?
Экспертларнинг жавоблари:

Ходимнинг корхонага бўлган қарзини ёпиш учун ушлаб қолинадиган иш ҳақига нисбатан ЖШДС бўйича имтиёзлар мавжуд эмас. Ходимнинг уй сотиб олиш учун банкдан олган кредитини ва у бўйича фоизларни тўлаш учун йўналтирилган иш ҳақига нисбатан солиқ имтиёзларини қўллаш мумкин (СКнинг 179-моддаси).

Бунда кредит олган жисмоний шахс ёш оила аъзоси бўлиши (Президентининг 2007 йил 18 майдаги ПФ-3878-сон “Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир  қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” Фармон) ёҳуд уй-жой қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича қуриши ва кредитни қонун ҳужжатларига мувофиқ зиммасига юклатилган банклардан олган бўлиши (Президентнинг 2009 йил 3 августдаги "Қишлоқ жойларда уй-жой қурилиши кўламини кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-1167-сон Қарори) лозим.

Солиқ имтиёзини қўллаш тартибини муккаммал тушуниб олиш учун юқорида келтирилган қонун ҳужжатлари билан танишиб чиқишни тавсия этамиз. Корхонангизда ишловчи ходимнинг ҳолати мазкур қонун ҳужжатларида белгиланган шартларга жавоб берса, демак унинг даромадига нисбатан солиқ имтиёзини қўллаш мумкин бўлади.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.