Саволнинг ID си: 10955
ПК-2660 карор буйича уй сохибиман. Кредит % ва танасини тулаш бошланди. Турмуш уртогим аризасига асосан кредит % ва танасига иш хакидан утказяпди. Баъзида мен хам накд пулда тулаяпман. ПК-2660 уй-жойга кредит % ва таннаси учун йуналтирлган даромадлар даромад солигидан озод килинган деб ёзилган. Шунинг учун бу имтиёздан фойдаланиш учун кандай йул тутишимз керак. Турмуш уртогим иш жойига ариза бериш керами? Мен накд пулда тулаган маблагларимни йил якунида декларация топширишим керакми ёи иш жойимг квитанцияларни илова килиб топширсам хам буладими?
Президентнинг 22.11.2016 йилдаги ПҚ-2660 қарорига асосан даромад солиғи бўйича имтиёздан тўғри фойдаланиш усулини кўрсатиб берсангиз.
Экспертларнинг жавоблари:

Президентнинг 22.11.2016 йилдаги ПҚ-2660 сонли Қарорига асосан жисмоний шахслар даромадларидан олинадиган солиқ (ЖШДС) бўйича берилган имтиёз жисмоний шахснинг иш жойида қўлланиши, шунингдек даромадлари ҳақида декларация топшириш орқали қўлланиши мумкин.

Айни ҳолда қарз турмуш ўртоғингизнинг иш ҳақи ҳисобидан иш жойидан ўтказилса, ушбу имтиёз унинг иш жойида қўлланади. Ундан ташқари, сиз ҳам иш жойидан иш ҳақингизни қарзни ёпиш учун ўтказишингиз мумкин, у ҳолда сизнинг иш жойингизда ҳам имтиёз қўлланади. Нақд пулда тўланган тақдирда, декларация топшириш орқали ортиқча тўланган солиқ суммасини қайтариб олиш мумкин. Ҳам нақд пулда, ҳам иш ҳақи ҳисобидан пул тўланган тақдирда, ҳар иккала усулдан фойдаланиш керак, бунда солиқлар бўйича якуний ҳисоб-китоб декларация топшириш орқали амалга оширилади. Декларация топшириш тартиби Солиқ Кодексининг 34-Бобида белгиланган. Унга асосан, солиқ тўловчи жисмоний шахс ўзининг йиллик даромадлари ҳамда ушлаб қолинган солиқлар тўғрисида иш жойидан маълумотнома, банк билан тузилган шартнома, тўловларни тасдиқловчи квитанцияларни олиб, турар жойи бўйича туман солиқ инспекциясига мурожаат қилиши лозим. Декларация ҳар йили 1 январдан 1 апрелга қадар топширилади. Солиқ хизмати ходимлари тақдим этилган ҳужжатлар асосида ҳисоб-китоб қилиб чиқадилар ва ортиқча тўланган солиқ суммаси бўлса, уни жисмоний шахсга қайтарадилар.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.