Саволнинг ID си: 10976
Ойлик маош 1 000 000 сўм. Ягона ижтимоий тўлови 15 % бўлганда 150 000 сўм. Ҳисоботда Ягона ижтимоий тўлов базаси 111 956 сўм.
Ойлик маош 1 000 000 сўм, ЯИТ 15 % бўлганда 150 000 сўм, Ҳисоботда Ягона ижтимоий тўлов базаси 111 956 сўм бўлганда, ҳисобот топширилганда 150 000 сўм кўрсатиладими ёки 111 956 сўм кўрсатиладими.
Экспертларнинг жавоблари:

Ягона ижтимоий тўлов (ЯИТ) суммасини ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш, у бўйича солиқ ҳисоботини тузиш СКнинг 51-Боби, “ЯИТнинг энг кам миқдори киритилиши муносабати билан ЯИТни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги НИЗОМ” (АВда 2010 йил 13 апрелда 2095-сон билан рўйхатга олинган) ҳамда “ЯИТ ва фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари бўйича СОЛИҚ ҲИСОБОТИ ШАКЛЛАРИ” (АВда 2013 йил 22 мартда 2439-сон билан рўйхатга олинган)га мувофиқ амалга оширилади.

Агар Солиқ кодексига (СК) мувофиқ ҳисоблаб чиқилган ЯИТ суммаси ЯИТнинг энг кам миқдоридан кам бўлса, у ҳолда ЯИТнинг энг кам миқдорининг СКга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган ЯИТ суммасидан ортган қисмига қўшимча ЯИТ ҳисобланади. Агарда кўп ёки унга тенг бўлса, у ҳолда ЯИТнинг СКга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган сумма тўланиши керак.

Саволда келтирилган мисолга қараганда, ЯИТнинг Солиқ Кодексига мувофиқ ҳисоблаб чиқарилган суммаси 150 000 сўмга тенг, энг кам миқдори эса 111 956 сўмга тенг. Кўриниб турибдики, СКга мувофиқ ҳисоблаб чиқилган ЯИТ унинг энг кам миқдоридан катта, демак бюджетга 150 000 сўм тўланади. Қўшимча ЯИТ ҳисобланмайди. ЯИТ ҳисоб-китобининг 070 сатри “ҳисобот даврида тўланиши лозим бўлган сумма”да ҳам 150 000 сўм акс эттирилади.

Юқорида кўрсатилган қонун ҳужжатлари билан батафсил танишиб чиқишни тавсия этамиз.

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.