Мебель ишлаб чиқариш (якка тартибдаги буюртмалар бўйича тайёрланадиган мебелдан ташқари) мажбурий тартибда сертификатланадиган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқариладиган ва унга олиб кириладиган маҳсулотлар турлари рўйхатига (75-банд) киради.
Мажбурий сертификатлаштирилиши лозим бўлган сертификатлаштирилмаган маҳсулотни реализация қилганлик учун тайёрловчининг (тадбиркорнинг) мансабдор шахслари, шунингдек якка тартибдаги тадбиркор - тайёрловчилар маъмурий жавобгарликка тортиладилар (“Маҳсулотлар ва хизматларни сертификатлаштириш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-м. 1-қ.) (кейинчалик - Қонун).
Чунончи, мазкур турдаги ҳуқуқбузарлик учун энг кам иш ҳақининг икки бараваридан уч бараваригача миқдорда жарима назарда тутилган (МЖТКнинг 214-м. 1-қ.).
Маъмурий жазо чораси қўлланилганлиги тайёрловчиларни (тадбиркорларни) мажбурий сертификатлаштиришни ўтказишдан озод қилмайди (Қонуннинг 23-м. 2-қ).
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.