Саволнинг ID си: 11358
Корхона Ангрен СИЗ аъзолигига кирган.
Ангрен СИЗнинг аъзоси бўлган корхона қайси солиқ турлари бўйича имтиёзга эга бўлади, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқдан имтиёз берилганми?
Экспертларнинг жавоблари:

Эркин иқтисодий зоналар (шу жумладан “Ангрен” ЭИЗ) иштирокчилари учун берилган солиқ имтиёзлари ва уларни қўллаш шартлари Ўзбекистон Президентининг “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар” тўғрисидаги Фармонида (26.10.2016 й. № ПФ-4853) белгиланган. Унда сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича имтиёзлар назарда тутилмаган. 

Экспертларнинг жавоблари уларнинг фикрларини акс эттиради ва Сиз мустақил қарор қабул қилишингиз учун ахборот асосини яратади. Ушбу сервисдан фойдаланишда Сиз сайт орқали савол бера туриб, уларга рози бўлган қоидаларга амал қилинади. Барча савол ва жавобларни эркин кўриш мумкин.
Жавоблар улар эълон қилинган санада долзарб ҳисобланади.